Саккизта тариф режасида абонент тўлови ошмасдан, лимитлар кўпайди!

Бу тарифларда сиз ўзингизнинг ресурсларингизни мустақил белгилаш ва улардан истаганингизча фойдаланиш имкониятига эга бўласиз. Тарифни улашда мегабайтлар, дақиқалар ёки SMS сотиб олмайсиз!

Бу оператор хизматларига энди ID-карта ёрдамида ҳам улана оласиз!

Компания мижозларида энди унинг барча хизматларини улашда ва улардан фойдаланишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат сифатида идентификация картасини тақдим этиш имкони мавжуд.

«Ўзбектелеком»дан иккита хушхабар: энг фойдали мобил тарифга уланиш ва Wi-Fi роутер бепул!

Биринчи хушхабар Uzmobile уяли алоқа оператори абонентларига тегишли бўлса, иккинчиси Uzonline интернет-провайдери абоненти бўлишни истаганларга маъқул келади.

«Чексиз ёз» акцияси кузда ҳам давом этади!

Акцияли тариф аввалгидек янги уланган абонентлар ва «архив» тариф режаларидан ўтган абонентлар учун 2020 йилнинг 15 июнидан 30 ноябргача амал қилади.

Янги тариф режаси – олий даражадаги икки карра чексизлик!

Бундай икки карра чексиз имкониятлар – бир вақтнинг ўзида интернет ва телефония хизмати тўлов қийматига киритилган тариф режаси Ўзбекистон бозорида илк маротаба туҳфа этилмоқда.

Бепул IVI обунаси яна бир ойга узайтирилди!

Акция доирасида хорижий блокбастерлар, Россиянинг энг зўр кинолари, дунёнинг илғор анимацион ва диний сериалларидан баҳраманд бўлишдек ажойиб имконият яна бир ой давомида БEПУЛ тақдим этилади.

«Ўзбектелеком» янада қулай ва арзон тарифларини таклиф этмоқда

UZTELECOM ўз абонентларига янада қулайлик яратиш, уларга сифатли ва ҳамёнбоп хизматлар кўрсатиш мақсадида 22 июнь кунидан 31 августгача махсус акция ўтказмоқда.

Ниҳоят, «Ўзбектелеком» ҳам коронавирус сабабли таълим ва ОАВ сайтларидан фойдаланишни бепул қилди

У ўзининг симли интернет (Uzonline) ва мобил алоқа (Uzmobile филиали) абонентлари учун бир қатор ОАВ ва таълим манбаларидан, шунингдек «ZiyoNET» хизматидан бепул фойдаланиш имкониятини тақдим этди.

«Ўзбектелеком» яна бир тарифида интернет тезлигини икки карра оширди!

2019 йил 5 августдан бошлаб бу тариф режасида абонент тўлови ўзгаришларсиз қолган ҳолда, интернет тезлиги 4 Мбит/сонияга етказилди.

«Teznet business» тариф режаларида ҳам интернет тезлиги 50 фоизгача ошириляпти!

Ушбу сериядаги барча тариф режаларида абонент тўлови ўзгартирилмаган ҳолда интернетдан фойдаланиш тезлиги 50% гача оширилади.

Яна иккита тариф режасида интернет тезлиги 150 фоизга ошди!

Ушбу тариф режаларидаги абонентлар учун уланиш тезлиги бир ярим бараварга ортади ва мос равишда 6 ва 10 Мбит/с ни ташкил қилади, ойлик абонент тўлови эса ўзгаришсиз қолдирилади.

«Ўзбектелеком» интернет тезлигини икки баробаргача оширяпти!

24 июлданоқ мазкур тариф режаларидан фойдаланувчи абонентлар интернет тармоғига уланиш бўйича янги тезликни сезишлари мумкин бўлади. Бунда абонент тўлови аввалги ҳолатида ўзгаришсиз қолдирилади.

Uzonline «UNLIM» туркумида янги тарифларини жорий этди

Фойдаланувчилар 1 мартдан бошлаб UNLIM 4, UNLIM 10 ва UNLIM 20 тариф режаларидан бирига ўта олишлари учун мазкур янги тарифлар айнан 25 февралдан фойдаланишга топширилмоқда.

«My Uztelecom» мобил иловасини юклаб олинг!

Смартфонингизга «My Uztelecom» иловасини ўрнатиш орқали сиз уйингиздаги симли интернет ҳолати ҳақида маълумот олишингиз ҳамда мобил алоқа хизматларидан осон, тез ва қулай фойдаланишингиз мумкин.

РАСМАН: 1-декабрдан интернет тезлиги ва трафик ҳажми оширилади!

UZTELECOM шу йилнинг 1-декабридан амалдаги тариф режаларига интернет тезлигини ва тақдим этилаётган трафик ҳажмини оширишини маълум қилган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Хушхабар: Uzonline кечани кундузга айлантиради!

Энди Night Unlim қўшимча хизмати вақти 18:00 га қадар амал қилади ва аввалгидан 2 баробар юқори тезликда ишлайди! Акция 2018 йилнинг 10 октябридан то 30 ноябригача амал қилади.

ХУШХАБАР: Uzonline 27 тун чeксиз интернет тақдим этмоқда!

«Night Unlim-27» хизмати доирасида 27 тун давомида 2 Мб/с тезликда чексиз интернет ва Tas-IX тақдим этилади. Бу хизмат 2018 йил 27 августдан 22 сентябргача, соат 00:00 дан 12:00 гача амал қилади.

«Ўзбектелеком» провайдерлар учун интернет-хизматлар тарифларини пасайтирди

«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси 2016 йилнинг 17 февралидан Ўзбекистон провайдерлари учун ташқи канал интернет-хизматлари тарифларини 1 Мбит/с учун 136,34 долларгача пасайтирганини маълум қилди....

UZONLINE ва UZMOBILE тармоқда узилишлар бўлиши ҳақида огоҳлантирди

26 ноябрдан 7 декабргача соат 22:00дан 6:00гача Жиззах, Андижон, Қашқадарё, Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида “Ўзбектелеком” АК бўлимларида модернизация ишлари олиб борилаётганлиги...

Uzonline: 12-13 ноябрь кунлари интернет хизматида узилиш содир бўлиши мумкин

Uzonline интернет провайдери 12-13 ноябрь кунлари давомида Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида интернет хизмати сифати ёмонлашиши ва хизматдан фойдаланишда узилишлар рўй бериши мумкинлигидан огоҳлантирди....

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш