Яна бир оператор ОАВ ва таълим сайтларига бепул кириш имконини берди

Куни кеча Ўзбекистондаги уяли алоқа операторларидан бири коронавирус сабабли бир қатор сайтларга киришни бепул қилгани ҳақида ёзгандик. Яна бир оператор ўз абонентларига шундай имкониятни тақдим этди.

PDF-файлни Word’га ўгиришнинг 15 та бепул усули

PDF-файлни икки хил тарзда – интернет орқали (онлайн режимда) ҳамда интернетга уланмасдан, компьютернинг ўзида (оффлайн режимда) Word‑файлга конвертация қилиш мумкин.

Ўзбекистонлик дастурчи ЎзАга зўр таклиф билан чиқди

Куни кеча ЎзА ахборот портали яратиш ва унга зарур техникаларни сотиб олиш учун 5,4 миллиард сўм ажратилиши кўзда тутилган Вазирлар Маҳкамаси фармойишини муҳокамага қўйган эди.

«ТезЁз» сайти ишга тушди: бехато ва тез ёзишингизни синаб кўринг!

«ТезЁз» платформасида танловлар ҳам ташкил этилади. Танлов муддати тугагач, рўйхат пешқадами эълон қилинади ва тақдирланади (танловлар мукофоти эълон қилиб борилади).

«Менинг фикрим» порталида «прописка»га доир петициялар қабул қилинмаяпти (видео)

Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев прописка режимини бекор қилиш бўйича «прописка» сўзини ишлатмасдан учинчи марта петиция юборганини маълум қилди.

Google ҳаваскор дастурчиларга мўлжалланган сервисининг ҳам «жанозасини ўқияпти»

15 апрелдан фойдаланувчилар учун App Maker’да янги илова яратиш имкони тўхтатилади. Бироқ улар ҳали унда аввалроқ ясаган дастурларини таҳрирлашлари ва фойдаланишга жорий этишлари мумкин бўлади...

Дастурчилар «16 миллион евролик» ишни икки кунда бепул қилиб бериб, вазирни ишдан олиб ташлашди!

Ушбу воқеага барча давлатлар хизматчилари эътибор қаратишса арзийди. Кўнгилли дастурчилар текинга сайт яратиб беришган; натижада давлат бюджетини талон-торож қилмоқчи бўлган вазир ишдан олинган.

Бировнинг изоҳига блогер жавобгарми? Низом муҳокамасида қатнашинг!

Агар ахборот ўчирилмаса, у ҳолда Агентлик веб-сайт, веб-сайт ва (ёки) мессенжер саҳифаси эгаси, шу жумладан блогер билан низоларни ҳал қилиш учун судга даъво киритиши мумкин.

Дастурчи тасодифан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳокимият сайтларига хакерлик ҳужумини уюштирди!

Аслида дастурчи ушбу муассасанинг сайти қанчалик ҳимояланганлигини текшириб кўришга қарор қилганди. Унинг мақсади – сайт муҳофазасидаги «тирқиш»ларни бартараф этиш эди, холос, аммо...

Ўзбекистонда виртуал «дуохона» очилди

Бултур «Вақф» хайрия жамоат фондига онлайн тарзда эҳсон қилиш имкони яратилган эди. Энди эса Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Muslim.uz сайти «Дуо қилайлик!» номли лойиҳа бошланганини эълон қилди.

Барча давлат органлари ўз веб-сайтларини яратиши мажбурий бўлди!

Республика барча давлат органлари ва ташкилотларида, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда, уларнинг бюджетдан ташқари манбалари ҳисобидан мажбурий тартибда уларнинг веб-сайтлари яратилади.

Google сурат қидируви ўзгариб қолган – уни аввалги ҳолига қайтарамиз

Қидирув гиганти расмлар излаш хизматининг дизайнига яқинда ўзгариш киритган. Агарда бунақа кўриниши сизга маъқул келмаётган, кўникиш қийинроқ бўлса, олдинги ҳолига қайтариш йўли бор.

«Махсустранс»да ишингиз борми? Веб-сайти орқали мурожаат этинг!

Эндиликда фуқаролар мазкур сайтдан нафақат компания ҳамда кўрсатилаётган хизматлар ҳақида маълумот олиши мумкин, балки унга ўзини қийнаётган саволларни ёзиб қолдириши ҳам мумкин.

Энг асабни ўйновчи сайтни яратишди – бир кириб кўрмайсизми?

Хўш, шахсан сиз, шунақа телба-тескари сайтда мўлжални тўғри олиб, рўйхатдан ўта оласизми? Унда марҳамат – мақолада келтирилган ҳавола орқали кириб, ўзингизни бир синаб кўринг-чи...

Президент мактабларининг расмий веб-сайти ишга тушди

Сайтда Президент мактабларининг Call center (ишонч телефони), қабул жараёни ҳақидаги ва бошқа маълумотлар ҳам ўрин олган.

Қўшни мамлакатда барча йирик қидирув сайтлари блоклaнди

Президент матбуот хизматида ҳукумат томонидан бундай қарор ёки фармойиш қабул қилинмагани айтилган. Ваколатли бўлган идора – Алоқа хизмати эса бу борада бирор изоҳ бермаган.

Хитой барча тиллардаги Wikipedia’ни буткул блоклаб қўйди

Хитойда умуман ишламайдиган (улар орасида Google, Facebook ва LinkedIn ҳам бор) сайтлардан ташқари, ҳукумат ҳар йили қонли воқеалар санаси арафасида минглаб сайтларни вақтинча блоклаб туради.

Комил Алламжонов: «Хорижий сайтлардан тўлиқ фойдаланиш мумкин бўлади»

Шунингдек, АОКА журналистлардан касб этикаси тамойилларига риоя этиш, тасдиқланмаган ва ёлғон маълумотлардан фойдаланмаслик, шунингдек, асосланмаган, миш-миш ва гумонларни тарқатмасликларини сўрайди.

Ахборот ва коммуникациялар агентлиги Ўзбекистонда сайтлар блокланаётгани ҳақидаги ЕХҲТ танқидига муносабат билдирди

ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Арлем Дезир Ўзбекистон ҳукуматини сайтларни блокламасликка ва ОАВ ҳақидаги қонунчиликни халқаро нормаларга мувофиқлаштиришга чақирган эди.

ЕХҲТ Ўзбекистонни сайтларни блокламасликка чақирди

2018 йилдаги Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон қонунчилигига зид контент жойлаштирган вебсайтларни блоклаш қоидаларини тасдиқлаган эди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш