Telegram’да бепул, аноним ва чексиз файл сақлагич пайдо бўлди

Uploadgram сервисини ишлатганда файллар Telegram серверларига юкланади. Бунда файл эгаси кейин уни қайта номлаши ва ўчириб ташлаши, бошқалар эса файлни юклаб олишлари мумкин.

Ягона порталда янги хизмат: Почта жўнатмангиз ҳолатини онлайн кузатинг! (+видеоқўлланма)

Текширув қаторига махсус рақамни киритиб, «Қидириш» тугмасини босасиз. Ўша ондаёқ экранда жўнатмангиз ҳолати тўғрисидаги энг сўнгги маълумотлар автомат тарзида намоён бўлади.

Ердаги миллиард йиллик эволюцияни кўрсатувчи қисқа видеони томоша қилинг!

Видеолавҳа муаллифларининг фикрича, уларнинг мазкур иши Ер сайёрасининг келажакдаги тектоник ҳолатини прогнозлашда қўл келади.

Бу оператор абонентлари энди уйдан чиқмасдан VISA картасини очишлари мумкин!

Янги хизмат абонентларга уйдан чиқмаган ҳолда VISA виртуал картасини очиш орқали банк хизматидан фойдаланиш имконини беради.

Google сайёрамиз 37 йил ичида қандай ўзгарганини кўрсатди (видео)

«Умид қиламизки, сайёрамизнинг бундай кўриниши муҳим мунозараларни бошлайди, янги кашфиётларга ҳисса қўшади ва баъзи глобал муаммолар ҳақида одамларнинг фикрларини ўзгартиради», деб ёзади Google.

«Кечиринглар»: Депутат онлайн йиғилишда яланғоч ҳолда «қатнашди»

«Жамоалар палатасидаги ҳамкасбларимдан чин дилдан узр сўрайман. Югуришдан кейин иш костюмимни алмаштираётганимда видеотрансляция тасодифан ёқилди. Бу бошқа такрорланмайди», – деб ёзган кейин депутат.

Электрон ҳукумат бўйича сиз излаган саволларга жавоблар

Техника-технология ва ахборот асрида Электрон ҳукумат атамасига кўп дуч келяпмиз. Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази у билан боғлиқ энг кўп бериладиган саволларга қисқа жавобларни берган.

Ўзбекистон давлат секторига Zoom ўз хизматларини тўғридан-тўғри сотади. Аввалроқ компания буни тақиқлаганди

«Биз мазкур ҳудудлардаги видеоконференцалоқа хизмати бозоридаги ёндашувимизни ривожлантириш босқичидамиз», — дейилади Zoom баёнотида.

Уч кун давомида маъмурий жарималарни онлайн тўлаб бўлмайди

Бу тўғрида Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълум қилган.

Барча МДҲ мамлакатларида Zoom видеоалоқасидан фойдаланиш чекланди!

«Энди биз кейинги ҳаракатларнинг тафсилотларини аниқлаймиз, мен компаниянинг давлат сектори учун алоҳида маҳсулот ишлаб чиқаришини истисно қилмайман», – деган компания вакили.

Ягона портал: 2021 йили ишга тушадиган 60 та янги хизмат тасдиқланди

Пандемия шароитида талабгир хизматларнинг онлайн шаклда, қулай тарзда тақдим этилиши аҳолига нафақат енгиллик беради, балки идорама-идора юриб, касалликка чалиниш эҳтимолининг ҳам олдини олади.

Имтиёзли кредит олишингиз учун махсус сайт ишга тушди!

Имтиёзли кредит олиш учун 2021 йил 1 апрелдан мазкур платформа орқали аризаларни қабул қилиш бошланган.

Давлат хизматларидан электрон фойдаланиш учун лўнда қўлланма

Энди фуқаролар идоралар, корхона ва ташкилотлараро сарсон бўлмай, уй ёки ишхонасидан туриб ҳам электрон давлат хизматларидан фойдаланишлари мумкин. Хўш, бу қандай амалга оширилади?

Энди электрон ҳукумат хизматлари телефонингизда! (+видео)

Мобил иловани йўлга қўйишдан мақсад – аҳолимизнинг электрон ҳукумат хизматларини қоғозли ҳужжатлардан фойдаланмай ва давлат идораларига ташриф буюрмай тезкор ва онлайн олишини таъминлашдир.

Доимий ёки вақтинчалик прописка ҳақидаги маълумотни онлайн усулда олинг! (видеоқўлланма)

Яқиндагина биз номингизда уй-жой бор-йўқлиги ҳақида маълумотномани онлайн усулда осон олиш видеоқўлланмасини ҳам улашганмиз.

Сиз кутган хизмат Ягона порталга қайтди!

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали «Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш» хизмати яна ёқилди. Ушбу хизмат бепул тақдим этилмоқда.

Номингизда уй-жой бор-йўқлиги ҳақида маълумотномани онлайн усулда осон олинг! (видеоқўлланма)

Айрим ҳужжат билан боғлиқ хизматларда номингизда уй-жой бор-йўқлиги тўғрисида маълумотнома сўралади. Энди бу хизматни ва мулк билан боғлиқ бошқа маълумотларни ҳам my.gov.uz порталидан топиш мумкин.

Ўзбекистон бозорига Spotify кириб келмоқда

Spotify мусиқа сервиси 80 дан ортиқ янги бозорларда, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам кенгайиши ҳақидаги режаларини эълон қилди.

«Uzbekistan Airways»: энди рўйхатдан онлайн тарзда ўтишингиз мумкин!

Энди ҳар ким уйдан чиқмасдан, вақтини тежаган ҳолда, авиакомпаниянинг қатновларига рўйхатдан ўтиш хизматидан фойдаланиши ҳамда коронавирус тарқалиши шароитида исталмаган алоқаларни камайтириши мумкин.

Энди сиз ҳам Марсда суратга туша оласиз – «Қизил сайёра»ни NASA «келтириб берди»!

«Марсга хуш келибсиз! Биз сизларни Марсга (ҳозирча!) етказа олмаймиз, лекин Қизил сайёрани сизларнинг ҳузурингизга элтиб бера оламиз», – дейилади NASA сайтида.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш