Ўзбекистон музейларига энди дунёнинг исталган нуқтасидан онлайн саёҳат қилиш мумкин!

Google Arts & Culture сервиси дунё кўргазмаларига ташриф буюриш ва санъат асарларини кичик деталларда ўрганиш имконини беради.

Mail.ru почтангиз борми? Паролдан умидни узаверинг!

Келажакда компания паролсиз электрон почта қутиларини яратишни ёки аввалдан мавжудларида паролни қўллашдан воз кечишни кўзламоқда.

РАСМАН: Таълимга оид иккита онлайн хизмат вақтинча тўхтатилди

Ушбу ишлар тизимли муаммоларини бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, мазкур хизматни кўрсатишда инсон омилини бутунлай йўқ қилиш ва тўлиқ автоматлаштириш учун амалга оширилмоқда.

Нақ юз миллион обуначига эга биринчи ва ягона YouTube-канал сизга ҳам ёқади!

Қизиғи шундаки, T-Series канали YouTube видеохостингида 2006 йилиёқ рўйхатдан ўтган бўлса-да, орадан тўрт йил ўтибгина унда роликлар эълон қилина бошлаган.

Президент мактабларининг расмий веб-сайти ишга тушди

Сайтда Президент мактабларининг Call center (ишонч телефони), қабул жараёни ҳақидаги ва бошқа маълумотлар ҳам ўрин олган.

Қўшни мамлакатда барча йирик қидирув сайтлари блоклaнди

Президент матбуот хизматида ҳукумат томонидан бундай қарор ёки фармойиш қабул қилинмагани айтилган. Ваколатли бўлган идора – Алоқа хизмати эса бу борада бирор изоҳ бермаган.

Энди Telegram’ни ўрнатмасдан туриб ҳам ундаги каналларни ўқиш мумкин!

Telegram-канал веб-превьюсининг ташқи кўриниши Twitter интерфейсини эслатади, ўнг блокда канал ҳақидаги маълумотлар, чапда эса каналнинг постлар тасмаси акс этади.

Саёҳатлар учун Google янги сервисни йўлга қўйди – энди ҳаммаси биттада!

Янги сайт Google’нинг аввалдан мавжуд бўлган барча саёҳат сервисларини ўзида бирлаштирган. Улар сервиснинг компьютер версиясида ҳам, смартфонларда ҳам ишлаши эса янада қулайлик туғдиради.

Хитой барча тиллардаги Wikipedia’ни буткул блоклаб қўйди

Хитойда умуман ишламайдиган (улар орасида Google, Facebook ва LinkedIn ҳам бор) сайтлардан ташқари, ҳукумат ҳар йили қонли воқеалар санаси арафасида минглаб сайтларни вақтинча блоклаб туради.

РАСМАН: Ўзбекистонда экстремистик ва террористик профиль, канал ва саҳифалар рўйхати эълон қилинди!

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 12 мартдаги ҳал қилув қарорига кўра, баъзи сайтлар, ижтимоий тармоқлардаги айрим профиль, канал ва саҳифалар экстремистик ва террористик деб топилди.

Порталга кириш энди барча учун бепул бўлиши мумкин

2019 йили Самарқанд, Бухоро ва Хива объектларида давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги асосида оммавий Wi-Fi нуқталарининг босқичма-босқич ташкил этилиши ҳам режалаштирилган.

«Яндекс Харита» энди Тошкентдаги жамоат транспорти йўналишларини кўрсатмоқда!

«Яндекс Харита» хизматида Тошкентдаги жамоат транспорти йўналишлари пайдо бўлди. Унинг ёрдамида керакли жойга автобус, метро ёки йўналишли такси билан қандай боришни билиш мумкин.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими ишга туширилди

Ушбу тизим project.gov.uz манзилида жойлашган бўлиб, унинг воситасида давлат органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини идоралараро келишилишини амалга оширишлари мумкин.

Докторантурага ҳужжатлар энди электрон тарзда топширилади

ТАТУдаги тадбирда бу йилги таянч докторантура ва докторантурага қабул квоталарини шаклантиришни автоматлаштирувчи дастурий таъминот намойиш этилиб, ундан фойдаланиш бўйича амалий кўрсатмалар берилди.

Давлат хизматлари агентлиги инновациялари – «Tashkent Law Spring»да!

Ўзбекистон тарихида илк бор ўтказилаётган «Tashkent Law Spring» форумида иштирок этган Давлат хизматлари агентлиги ўзининг инновациялари ҳақида видеолавҳалар ҳам намойиш этди.

Beeline чексиз трафик билан ТВ томоша қилиш мумкин бўлган янги авлод онлайн-кинотеатрини ишга туширмоқда

Beeline TV орқали видео-контент кўрилган чоғида, Beeline абонентларнинг интернет-пакетларидан трафик сарфланмайди ва мобил интернет учун балансдан маблағ ечилмайди.

Ўзбекистон давлат идоралари сайтларида порнографик маълумотлар борлиги аниқланди

Назоратсиз қолдирилган форумларда фойдаланувчилар истаган маълумотларини жойлаштирмоқдалар. 178 давлат идораси, 81 ташкилотнинг расмий Telegram-канали йўқ, борларининг ҳам фаолияти қониқарли эмас...

Payme назорат пакетини 5,5 миллион долларга Грузиянинг TBC Bank’и харид қилди

Акцияларнинг 51 фоизи 5,5 миллион АҚШ долларига харид қилинганига кўра, Payme компанияси жами 10,8 миллион долларга баҳоланган. TBC Bank ушбу харид тўловини апрелнинг охиригача, нақд пулда тўлайди.

Порталда энди давлат бюджетининг ижросини ҳам кузата оласиз!

Давлат бюджети ва мақсадли жамғармалари ижроси, вазирлик, идоралар бюджети, ҳудудлар кесимидаги бюджетлар, давлат органларининг барча танлов ва тендерлари ҳақидаги маълумотлар Порталда эълон қилинади.

ИНПС ва ИНН (СТИР) рақамларини интернетдан қандай билиш мумкин?

Замонавий технологиялар фуқароларга енгиллик яратиш мақсадида яратилган ва бундан барчамиз унумли фойдаланишимиз керак. Буларни ишларини Telegram’даги бот орқали ҳам амалга ошириш мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш