Текшириб кўринг: Facebook’дан сизнинг телефон рақамингиз ҳам ўғирланганми?

Махсус саҳифага телефон рақамингиз ёки электрон почта манзилингизни киритиш орқали шахсий маълумотларингиз тарқатиб юборилгани ёки тарқатиб юборилмаганини ўзингиз текшириб кўришингиз мумкин.

Тошкентда метро бекати таблосига хакерлар ножўя гап ёзиб қўйишди

Мазкур дарча электрон тизимли бўлиб, Wi-Fi тармоғи орқали бошқарилади. Ҳужумчилар соатга ўрнатилган паролни бузиб, унга ножўя гапни ҳаракатланувчи сатр шаклида жойлаштиришган.

Маск, Гейтс, Безос кабиларнинг Twitter-аккаунтларини бузиб, $100.000 ўмарган 17 яшар «Аҳмадбой» уч йилга қамалди

Илон Маск, Билл Гейтс, Жефф Безос, Жо Байден, Барак Обама ва Ким Кардашианнинг аккаунтлари бузиб кирилган, уларнинг номидан биткоин хайр-эҳсонлари тўғрисидаги даъватлар Twitter’га жойлаштирилган эди.

Кореялик хакерлар канадалик дастурчи ёрдамида АҚШ ҳукуматидан ва ташкилотлардан пул ўмаришган

Дастурчилар Жон Чан Хек, Ким Ир ва Пак Чин Хек Шимолий Корея хавфсизлик хизмати билан ҳамкорлик қилган. Жабрланганлар орасида Ҳолливуд киностудияларидан тортиб АҚШ ва бошқа давлатлар ҳукуматигача бор.

YouTube’дан илҳомланган 11 ёшли хакер ҳикояси

Сиз ҳам қизиқадиган бўлсангиз, биз хакерликни ўрганишда асқотувчи бешта китоб рўйхатини чиқарганмиз. «Оқ хакерлик»ни ўрганиш учун 6 та энг яхши ресурс ҳақидаги қўлланмамиз ҳам маъқул келса керак.

Ҳокимлик сайти тикланди, АКТ бўлими ходими калтакланмади. Хакерларни қандай жазо кутмоқда?

Хакерлар сайтда қолдирган хабарда улар бутун вилоят ҳокимлиги тизимига кирганини, вилоят ҳокими «яхши мутахассисларга эътибор қаратмаса», унинг ёпиқ қарор ва фармойишлари тарқатиб юборилиши айтилган.

Битта вилоят ва 11 та туман ҳокимликларининг сайтларига хакерлар ҳужум қилди!

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ҳозирда сайтларни асл ҳолида ишлатиш чоралари кўрилаётгани ва бу ҳақда қўшимча маълумотлар тақдим этилишини маълум қилган.

Telegram бузилганмиди? Daryo.uz билан боғлиқ иш бўйича Telegram Uzbekistan баёноти

Daryo нашрининг расмий Telegram-каналлари ва бошқа бир қатор каналларда администраторлик қиладиган профилдан спам-хабарлар тарқатилган. Шу масала юзасидан Telegram Uzbekistan расмий баёнот берди.

Microsoft: «Шу икки мамлакат хакерлари коронавирус вакцинаси тайёрлаётган компанияларга ҳужум қилди!»

Бертнинг сўзларига кўра, хакерлар нишони Канада, Франция, Ҳиндистон, Жанубий Корея ва АҚШдаги еттита йирик компания бўлган. Уларнинг аксарияти коронавирусга қарши вакцина синовларини ўтказмоқда.

iPhone 11 Pro ҳамда iOS 14 ҳимоясини 10 сониядаёқ бузиб кирган хакерларга 360 000 доллар тўлашди

Бундан ташқари, хакерлар Windows 10 v2004 ҳамда Android 10 операцион тизимлари, Chrome, FireFox браузерлари ва бошқа дстурий таъминот маҳсулотларининг ҳам ҳимоясини бузиб кўрсатишган.

Трамп штабининг веб-сайтига президентлик сайловларидан бир ҳафта олдин хакерлар ҳужум қилди

Асосий саҳифада хакерлардан хабар жойланган - унда «Трамп ва унинг қариндошларига тўлиқ кириш ҳуқуқини берадиган» бир нечта қурилмани бузишга муваффақ бўлганлиги айтилган.

Хакерлар қўрқинчли Amnesia: Rebirth ўйини чиқиши билан унинг ҳимоясини бузишди! (+трейлер)

Amnesia: Rebirth расман тақдим этилган куниёқ торрентларга чиқиб кетган. Эслатиб ўтамиз, дастурларнинг бунақа «қароқчи» нусхаларидан фойдаланиш хавфли ва ноқонунийдир.

Microsoft: «Шу учта давлат хакерлари АҚШ сайловларига аралашган!»

Microsoft компанияси учта мамлакат хакерлари президент Дональд Трамп ва унинг демократ рақиби Жо Байденнинг сайловолди штабига ҳужум қилганини хабар бермоқда.

Бу вирус пандемия пайтида нақ $25 000 000 ўғирлади!

Масофадан ишлашга ўтилгач, хакерлар ҳам уй компьютерлари ва ноутбукларга ҳужумларни оширишган. McAfee’нинг маълум қилишича, энг «кучайган» йўналишлардан бири криптожекинг (махфий майнинг) экан.

Apple энди «оқ хакерлар» учун махсус iPhone тақдим этади

Оддий айфонларда фойдаланувчи кира олмайдиган параметр ва функцияларга уларда кириш мумкин бўлади. Масалан, мутахссислар уларда буйруқ коди ёрдамида тизим файлларига root-ҳуқуқ ола биладилар.

Дубайда қўлга олинган Instagram юлдузининг уйидан 37 миллион доллар пул ва 13 та люкс автомобил чиқди

Тергов ишлари жараёнида блогернинг телефонлари, компьютерлари ҳамда қаттиқ хотира дискларида салкам 2 миллион нафар қурбонларнинг электрон почта манзиллари мавжудлиги аниқланган.

Россия Федерал хавфсизлик хизматига ишловчи хакерлар АҚШнинг ўттиздан ошиқ компаниясига ҳужум қилишди

Evil Corp. хакерлар гуруҳига бошчилик қилувчи Максим Якубец, 2017 йил ҳолатига кўра, Россия Федерал хавфсизлик хизматида ишлаган.

Хакерлар бутун дунёда Honda заводларини тўхтатиб қўйишди!

Марказий серверларга тушиб, кейин эса бутун корпоратив тармоқ бўйлаб тарқалиб кетган Snake/EKANS номли товламачи дастур ходимларнинг компьютерларини блоклаб қўйиб, очиш калити учун тўлов талаб қилган.

«Ўзавтосаноат» сайтига хакерлар ҳужум қилишди

Хакерлар сайтнинг бош саҳифасида қуйидагича мазмунда инглизча ёзув қолдиришган: «Қани хавфсизлик! Илтимос, веб-саҳифангизни таъмирланг. Агар бундай қилмасангиз, у яна шундай ҳужумга дуч келади!»

Пандемия шароитида АҚШ ва Исроилга киберҳужумлар ошмоқда

Исроил – киберхавфсизлик соҳасида етакчилардан: махсус тайёргарликдан ўтган минглаб аскарлари ҳарбий хизматини разведка ва кибер бўлимларда ўтаб, сўнг шу йўналишдаги ноҳарбий компанияларда ишлайди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш