Xiaomi эртагаёқ арзон флагманлар – Mi 9 SE ва Mi 9 Lite смартфонларини ҳам тақдим этади!

Компаниянинг вице-президенти Танг Му кеча Weibo ижтимоий тармоғидаги ўз расмий саҳифасида қизиқ суратни эълон қилди. Унда корпорациянинг янги маҳсулотлари атайлаб яшириб қўйилган.

12 ГБ «оперативка»ли Mi 9 Explorer Edition расмий видеоролик ва «жонли» суратларда – уни аллақачон сотишмоқда!

Нархи аниқ бўлмаса-да, Jingdong интернет-дўкони расман тақдим этилмаган Xiaomi Mi 9 смартфонларини аллақачон сота бошлаган! Яъни, ҳозиргача 90 мингтача харидор улар учун олдиндан буюртма берган.

Xiaomi ҳам «ёнғоқчақар» Redmi Note 7’ни глобал версияда жаҳон бозорига чиқаряпти!

Буни компаниянинг Ҳиндистон бўлинмаси бошқарувчи директори Ману Кумар Жейн расман маълум қилган.

Xiaomi илк симсиз портатив аккумуляторни чиқаряпти. Шу функцияни Mi 9’нинг ўзи ҳам бажаради!

Xiaomi Mi 9 флагманлари нафақат Samsung Galaxy S10 туркуми билан бир кунда тақдим этилади, балки улар билан том маънода рақобатга киришади!

Xiaomi раҳбари AnTuTu’нинг янги рекордчисини эълон қилди! (2019 йил 16 февраль)

387 851 балл – аъло натижа, у Lenovo Z5 Pro GT моделининг кўрсаткичидан ҳам 15 000 баллга юқори!

РАСМАН: Mi 9 ва Mi 9 Explorer Edition флагманларидан кейиноқ Xiaomi яна битта смартфон тақдим этяпти!

Компания Барселонада намойиш қилинадиган смартфон моделини тахмин қилиб билиб олишни фанатларга қолдирган. Лекин кейинги пайтларда Xiaomi шу қадар кўп русумларда смартфонлар тайёрлаганки...

Хитойликлар Samsung ва Apple’ни Европадан сиқиб чиқаришмоқда

Европа смартфон бозорида етакчилар ўзгармаган – ўша-ўша Samsung ва Apple. Аммо Huawei’нинг ўсиш суръатига қараганда, кейинги йилиёқ у биринчи ёки камида иккинчи ўринга кўтарилади.

Xiaomi Mi 9’ни илк «жонли» видеода томоша қилинг!

Xiaomi Mi 9 акс эттирилган биринчи видео ҳам интернетга чиқди. Уни компаниянинг ижрочи директори Лэй Цзюнь (Lei Jun) ўзининг Weibo-аккаунти орқали эълон қилган.

740 долларлик Mi 9 Explorer Edition тўрт модулли бош камерага эга!

Ушбу премиал флагман ҳам худди Mi 8 Explorer Edition каби шаффоф орқа панелга эга. Стандарт флагмандан яна бир фарқи – унинг бармоқ изи сканери дисплейнинг бутун юзасида ишлайдиган бўлиши мумкин.

Xiaomi эртагаёқ тақдим этаётган Redmi X флагманининг нархи ва хусусиятлари маълум бўлди!

Redmi X уч модулли (48, 20 ва 8 МПлик) бош камерага эга, 6,6 дюймлик экранидаги томчисимон «кемтик»да эса нақ 20 ва 8 мегапикселлик сенсорлардан иборат қўшалоқ олд камера жойлашган!

Ишлаётган ҳолдаги Xiaomi Mi 9’нинг илк сифатли «жонли» суратлари унинг техник жиҳатларини ошкор этди

Ёқиқ ҳолдаги Xiaomi Mi 9’нинг ҳар томонлама олинган илк сифатли суратларини томоша қилинг. Смартфон созламаларида унинг энг муҳим техник жиҳатлари ҳақидаги маълумотлар ҳам акс этган.

Ниҳоят, Mi 9 тақдимот куни расман эълон қилинди – Xiaomi уни «жанговар фаришта» деяпти!

Weibo ижтимоий тармоғида бугун тонгда эълон қилинган тизерда қўшимча маълумот ҳам бор: Xiaomi ўзининг навбатдаги флагманини «жанговар фаришта» дея тавсифлаган.

Xiaomi’нинг янги рекорди: Redmi Note 7 битта кўрсаткич бўйича барча iPhone’лардан ошиб кетди!

Apple барча моделлардаги айфонлари билан битта мамлакатда нақ бир йилда эришган сон кўрсаткичини Xiaomi бир ойдаёқ, шундаям ҳали фақат маҳаллий бозорда, биттагина модели билан забт этяпти!

Xiaomi смартфони чўнтакдаёқ ўз-ўзидан ёниб кетди

У уйидан чиқишга тайёрланаётганида, жинси шимининг чўнтагида худди калит шодаси сонига тиралгандек бўлган. Чўнтагида калит йўқлигини эслагунича ўша жойи бирданига кучли қизиб кетганини пайқаган.

5 миллион долларлик Xiaomi смартфонлари божхонада ушланди – улар «Inoi ниқобида» экан!

Божхоначиларга кўра, бу ташкилот хорижий маҳсулотларга солинадиган бождан тежаш учун 2018 йилдан буён бир неча бор хорижий қурилмаларни маҳаллий брендлар ниқоби остида олиб кириши ҳоллари учраган.

Xiaomi ҳам умуман тугмачасиз, тағин экранининг тўрт қиррасиям қайрилма смартфон тайёрлаяпти! (+суратлар)

«Совун-смартфон»да олд камера кўринмаётганига қараганда, ё уни «тирқиш»сиз экран остига жойлашади, ёки корпусининг ўзи Mi Mix 3 каби слайдер тарзида бўлади.

Энг зарарли смартфонлар ўнталиги (2019 йил февраль): биринчи ўринда – Xiaomi’нинг оммабоп модели!

Statista таҳлил компанияси махсус тадқиқот ўтказиб, энг кўп нурланиш тарқатувчи смартфонлар ўнталигини эълон қилди. Унда смартфонларнинг SAR кўрсаткичлари акс эттирилган.

Mi 9 дизайни Xiaomi’нинг икки йил аввалги флагманига ўхшаши мумкин

Ўша флагман шиша ва металлдан ишланган корпусга эга, яна «кўзгусимон» – Silver Edition версияси ҳам мавжуд. Афтидан, Mi 9 моделида ҳам шунга ўхшашроқ дизайнни кўрамиз.

MIUI 11 тизимли Mi Max 4 фаблети атиги 250 доллардан сотувга чиқади!

Xiaomi Mi Max 4 қўшалоқ бош камерасининг битта датчиги 48 МПлик, смартфонга Snapdragon 720 процессори ва 5800 мА/соатлик аккумулятор ўрнатилади.

Galaxy M20’нинг AnTuTu’даги кўрсаткичи боис Xiaomi яна Samsung’ни калака қилди

AnTuTu бенчмаркида Snapdragon 660 чипли Redmi Note 7 модели 143 минг балл олган бўлса, Exynos 7904 процессорли Galaxy M20 кўрсаткичи атиги 123 минг очкодан ошган, холос.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш