Xiaomi илк симсиз портатив аккумуляторни чиқаряпти. Шу функцияни Mi 9’нинг ўзи ҳам бажаради!

Xiaomi Mi 9 флагманлари нафақат Samsung Galaxy S10 туркуми билан бир кунда тақдим этилади, балки улар билан том маънода рақобатга киришади!

Xiaomi раҳбари AnTuTu’нинг янги рекордчисини эълон қилди! (2019 йил 16 февраль)

387 851 балл – аъло натижа, у Lenovo Z5 Pro GT моделининг кўрсаткичидан ҳам 15 000 баллга юқори!

Xiaomi Mi 9’ни илк «жонли» видеода томоша қилинг!

Xiaomi Mi 9 акс эттирилган биринчи видео ҳам интернетга чиқди. Уни компаниянинг ижрочи директори Лэй Цзюнь (Lei Jun) ўзининг Weibo-аккаунти орқали эълон қилган.

740 долларлик Mi 9 Explorer Edition тўрт модулли бош камерага эга!

Ушбу премиал флагман ҳам худди Mi 8 Explorer Edition каби шаффоф орқа панелга эга. Стандарт флагмандан яна бир фарқи – унинг бармоқ изи сканери дисплейнинг бутун юзасида ишлайдиган бўлиши мумкин.

Ишлаётган ҳолдаги Xiaomi Mi 9’нинг илк сифатли «жонли» суратлари унинг техник жиҳатларини ошкор этди

Ёқиқ ҳолдаги Xiaomi Mi 9’нинг ҳар томонлама олинган илк сифатли суратларини томоша қилинг. Смартфон созламаларида унинг энг муҳим техник жиҳатлари ҳақидаги маълумотлар ҳам акс этган.

Ниҳоят, Mi 9 тақдимот куни расман эълон қилинди – Xiaomi уни «жанговар фаришта» деяпти!

Weibo ижтимоий тармоғида бугун тонгда эълон қилинган тизерда қўшимча маълумот ҳам бор: Xiaomi ўзининг навбатдаги флагманини «жанговар фаришта» дея тавсифлаган.

Mi 9 дизайни Xiaomi’нинг икки йил аввалги флагманига ўхшаши мумкин

Ўша флагман шиша ва металлдан ишланган корпусга эга, яна «кўзгусимон» – Silver Edition версияси ҳам мавжуд. Афтидан, Mi 9 моделида ҳам шунга ўхшашроқ дизайнни кўрамиз.

Xiaomi Mi 9 прототипи «жонли» суратда!

Бироқ бу қурилма бирмунча фарқли – уч модулли камера тузилиши сал бошқачароқ, фоточақноқ ҳам кўринмайди. Энг асосийси – орқа панелда бармоқ изи сканери бор!

Ниҳоят, Xiaomi Mi 9 флагманининг биринчи «жонли» сурати эълон қилинди!

Weibo ижтимоий тармоғида эълон қилинган «жонли» расмда ҳали тақдим этилмаган Xiaomi Mi 9 флагманини ушлаб олган киши унда берилиб видео кўряпти ёки ўйин ўйнаяпти.

Mi 8 флагманига «сиғмай қолган» муҳим бир жиҳат Mi 9’да бўлади!

Xiaomi янги флагманининг дастурчилар жамоаси раҳбари Ван Тен Томас куни кеча Weibo ижтимоий тармоғида компания фанатлари билан ёзишаётиб, қизиқ маълумотни айтиб қўйган.

Яширадиган жойи қолмади: Xiaomi Mi 9’нинг барча хусусиятлари билан тўлиқ танишамиз!

Смартфон бош камераси 48 ва 12 МПлик датчиклардан ташқари, уч ўлчамли сканерловчи 3D ToF модулини ҳам ўз ичига олади. Олд камера дисплей «кемтиги»да жойлашган 24 мегапикселлик сенсордан иборат.

Xiaomi Mi 9’нинг илк расмий тизери эълон қилинди – у февралдаёқ тақдим этилиши мумкин!

Тизерга кўра, Mi 9 экранига бармоқ изи сканери интеграция қилинган. Балки Xiaomi президенти Лин Бин «жонли» видеода ишлатиб кўрсатган – дисплейининг ҳамма жойи дактилоскопикдан иборат модел шу бўлар.

Xiaomi Mi 9’нинг Antutu’даги натижаси чиқди – рекордчиликка у ҳам даъвогар!

Snapdragon 855 процессорли Xiaomi Mi 9 мазкур синовда 362570 балл олган. Бу эса самарадорлик бўйича рекорд кўрсаткичларга яқин бўлиб, Antutu рейтингларида юқори ўринларда туриши аниқ.

Навбатдаги Xiaomi флагманининг тақдимот санаси эълон қилинди

Машҳур инсайдер Бен Гескин тахминича, шу куни Mi Mix 3 слайдерининг 5G-версияси намойиш этилиши мумкин. Лекин айрим кузатувчилар бунинг Mi 9 флагмани бўлишини кутишмоқда.

Xiaomi Mi 9 флагмани камида иккита вариантда чиқарилади ва улар ўзаро жиддий фарқланади

Ҳар иккала модел учун умумий хусусиятлар – дактилоскопик сканер уларда бевосита дисплейнинг ўзига интеграция қилинади ва иккаласи ҳам Android 9.0 Pie операцион тизим талқини билан тақдим этилади.

Xiaomi президенти янги рекордчи – 48 МПлик камерали смартфонини кўрсатиб, тақдимот вақтини ҳам айтди!

Афтидан, «хитойча Apple» ушбу камерофони билан Nokia брендининг бу борадаги рекордини «синдириш»ни ният қилган: унинг 808 PureView смартфони энг юқори аниқликда – 41 мегапикселлик камерага эга.

Xiaomi Mi 9 янги суратларда: экрани ярим доирасимон «кемтик»ли!

Шунингдек, Mi 9 олд камераси иккита, асосий камераси эса учта объективга эга. Бош камера модуллари орқа панелнинг ўртасида, тиккасига жойлашади.

Xiaomi Mi 9 сертификатланди – 48 МПлик уч модулли камера, Snapdragon 8150 чипи ва бошқа маълумотлар

Сертификация Mi 9 моделининг техник жиҳатларини тасдиқлади: Qualcomm ҳали расман тақдим этмаган Snapdragon 8150 процессори, уч объективли бош камерадаги 48 мегапикселли Sony IMX586 сенсори ва ҳоказо.

«Олти бурчакли» Mi 9 флагмани Xiaomi’нинг бирорта смартфонига ўхшамайди! (+сурат)

Эҳтимолий Mi 9’нинг асосий камера блоги Xiaomi смартфонлари дизайнида, селфи-камера эса Meitu селфифонларига ўхшаш. Шунингдек, унда бармоқ изи сканери ҳам дисплейга интеграция қилинган.

Xiaomi Mi 9 ҳақида илк маълумотлар чиқди: Snapdragon 8150 чипи, 48 МПлик камера ва 10 ГБ «оперативка»!

Xiaomi Mi 9 уч хил: 6, 8 ва 10 ГБ тезкор хотирали модификацияда чиқиши кутилаётир. Булардан ташқари, унда экранга жойланган дактилоскоп, симсиз қувватлаш ҳамда намдан ҳимоя кабилар ҳам бўлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш