Xiaomi’нинг энг муаммоли смартфони антирекорд ўрнатди!

Xiaomi энди мазкур апдейтни ҳам тўхтатиб туришга мажбур бўлди, чунки Android 10 талқинигача янгиланган ушбу русум смартфонларида бир қатор муаммолар кузатилди.

Xiaomi амаллади: оммабоп смартфонларга Android 10 прошивкаси кела бошлади!

Ҳар иккала смартфонга Android 10 босқичма-босқич тарқатила бошлаган ва Wi-Fi орқали ўрнатиш мумкин бўлади. Лекин шошилганлар учун XDA-Developers ресурсига прошивка файллари ҳам жойланган.

Xiaomi смартфонлари эгалари, коронавируснинг навбатдаги зарбасига тайёр туринг!

Компаниянинг Ҳиндистон бўлинмаси менежерларидан бири – Сумит Сонал аниқлик киритишича, коронавирус карантини сабабли аксарият Xiaomi ходимлари ўз иш жойларига қайта олмаяптилар.

РАСМИЙ ВИДЕО: Mi A3 намойиш этилди – Xiaomi CC9e’нинг глобал талқини, аммо фарқлари бор (айниқса нархи!)

Xiaomi CC9e моделидан фарқли равишда, MIUI график қобиғисиз Android 9.0 Pie тизимли Mi A3 смартфонида microSD-карта уячаси бор, лекин “оперативка” атиги 4 ГБлик. Тағин нархиям...

25 июлгача кутмаймиз: тоза Android тизимли Xiaomi Mi A3 эртагаёқ тақдим этилади!

Xiaomi янги туркумида стандарт Mi A3 ҳамда «енгиллаштирилган» Mi A3 Lite моделларидан ташқари, яна Mi A3 Pro флагманини ҳам чиқариши айтилмоқда.

Ниҳоят, Xiaomi расман Mi A3 тақдимотига таклиф этяпти – «жонли» расмлари ва хусусиятларини кўрамиз!

Xiaomi Mi A3 экранидаги плёнкага унинг асосий техник хусусиятлари туширилган: уч модулли камерасида бош модул 48 мегапикселлик, дисплейига бармоқ изи сканери интеграция қилинган.

Xiaomi расман эълон қилди: Mi A3 ҳамда Mi A3 Lite тақдимоти яқин!

Mi A3 смартфонида Snapdragon 730 процессори, Mi A3 Lite моделида эса Snapdragon 675 чипсети қўлланади. Бу иккалови CC9 ҳамда CC9e моделларининг халқаро бозор учун тайёрланган «клон»лари бўлиши мумкин.

Xiaomi Mi A3 ҳақида нималар маълум?

Xiaomi компанияси Android One доирасида яратилажак смартфони устида ишламоқда. Ушбу дастурий таъминот MIUI ва бошқа қобиқлардан ҳоли бўлган тоза андроиддан фарқ қилади.

Xiaomi CC9 селфифони глобал бозорга Mi A3 бўлиб чиқиши мумкин

Mi A3 модели Xiaomi CC9 смартфонининг, Mi A3 Lite эса Xiaomi CC9e қурилмасининг MIUI график қобиғи ўрнатилмаган – тоза Android тизимли глобал версияси бўлиши айтилмоқда.

Xiaomi Mi A3 ҳам янги Snapdragon 730 чипига эга – у Galaxy A80 билан беллашади!

Xiaomi’нинг Ҳиндистондаги бўлими раҳбари ҳамкорлик учун Qualcomm компаниясига миннатдорчилик билдириб, икки ҳафта ичида унинг 700-сериядаги янги процессори асосида смартфон тақдим этилишини ёзган.

Xiaomi Mi A3 ҳамда Mi A3 Lite: дактилоскопли экран, 32 МПлик селфи-камера!

Xiaomi Mi A сериясидаги биринчи ва иккинчи моделлар хит бўлганди, Mi A3 ва A3 Lite эса харидорларга янада ёқиши турган гап. Зеро, компания уларни флагманларга хос бўлган функциялар билан бойитмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш