«ЖОНЛИ» ВИДЕО: Xiaomi раҳбари «хитойча iPhone X» – Mi MIX 2S’нинг барча техник жиҳатларини тақдимотдан аввал ошкор этди!

Бу моделни энди «хитойча iPhone X» десак ҳам адашмаймиз-ов... Дарвоқе, Mi MIX 2S асосий камераси «сунъий идрок» тизими билан таъминланганлиги ҳам хитойликларнинг яна бир ютуғидир.

Xiaomi Mi Mix 2S ҳақида янги маълумотларни ошкор этди (+видеолар)

Смартфоннинг илғор имкониятларини намойиш этиш учун Xiaomi компанияси «Тинч океани сарҳади 2» фантастик фильмига ишланган трейлерга жойланган Mi Mix 2S рекламасини ҳам тақдим этган.

Xiaomi Mi Mix 2S’нинг расмий суратлари у ҳақдаги ёлғонларни фош этди

Mi Mix 2S расмий суратлари Xiaomi фанатларининг ҳафсаласини пир қилди. Келинг, шу пайтгача бу смартфон ҳақида тарқалган маълумотларнинг қайсилари ёлғон бўлиб чиққанига бирма-бир назар соламиз.

Ниҳоят, Xiaomi илк бор Mi MIX 2S’ни расман кўрсатди!

19 март куни Xiaomi компанияси, ниҳоят, Mi MIX 2S смартфонининг расмий суратини кўрсатди. Унда девайснинг олд томонидан кўриниши акс эттирилган.

ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: Xiaomi Mi Mix 2S олд камераси экран бурчагидаги «кемтик»да экан!

Ниҳоят, Xiaomi Mi Mix 2S олд томони тепа қисми ҳам кўрсатилган янги видеолавҳа эълон қилинди. Унинг экрани юқори ўнг бурчагида ўзига яраша «ўйиқ» мавжуд ва селфи-камера ўша ерга жойланган!

Xiaomi: «сунъий онг»ли Mi MIX 2S камерасининг модуллари бир-биридан мустақил ишлайди!

«Сунъий онг» эвазига Mi MIX 2S асосий камерасининг битта модули фото ва видеолар суратга олса, иккинчиси объектларни «таниб олиш», фокусни созлаш ва ҳатто ҳужжатларни сканерлашни «ўргана олади».

«Бошқача» Xiaomi Mi Mix 2S’ни ҳар икки томонидан «жонли» томоша қиламиз!

Агар Xiaomi олд камера сенсорини ҳам дисплей ортига яширишнинг уддасидан чиққан бўлмаса, у ҳолда Mi Mix 2S’да бу камера корпуснинг юқориси қиррасидан чиқадиган бўлиши мумкин.

Mi MIX 2S дунёдаги энг қудратли смартфонлардан бири бўлишини Xiaomi тасдиқлади (+видео)

Xiaomi Mi MIX 2S смартфони Snapdragon 845 процессорига, Adreno 630 график тезлатгичига ҳамда 1,2 Гбит/сония тезлигида маълумот алмашувчи Snapdragon X20 LTE мобил модемига ҳам эга бўлади.

Ниҳоят, Xiaomi Mi MIX 2S илк «жонли» суратда: мутлақо ромсиз дисплейда бармоқ изи сканери!

Суратга қараб, дактилоскопик сканер мутлақо ромсиз дисплейнинг ўзига жорий этилганини англаш қийин эмас. Бу эса, ўз навбатида, телефоннинг экрани AMOLED-матрицадан ясалганлигини ҳам англатади.

Xiaomi Mi Mix 2S тақдимот куни расман айтилди

MWC 2018 анжумани арафасида Xiaomi компанияси, ниҳоят сукутини бузди ва кутилаётган кучли флагман -- Mi Mix 2S тақдимот кунини расман эълон қилди.

Февралда кутилаётган смартфонлар, уларнинг жиҳатлари

IT-технологиялари оламида бу йил кучли "байроқдор" смартфонлар қаторида, бошланғич ва ўрта нархли девайслар ҳам тақдим этилади. Қуйида улар тўғрисидаги ҳозиргача бизга маълум жиҳатларни маълум қиламиз.  

Xiaomi Mi Mix 2S’нинг илк «жонли» видеосини кўрамиз!

Афсуски, видеолавҳа «қадимий Хитой анъаналари бўйича» тайёрланган...

Xiaomi Mi Mix 2s: ҳақиқатга айланган афсона

Xiaomi Mi Mix 2s модели олд панели 5.99 дюймли, томонлари 18:9 нисбатли, FHD+ (2260×1080 пиксел) сиғимли тўлиқ экрандан иборат бўлади.

Xiaomi тайёрлаётган – сканерли дисплейга эга, 256 ГБ хотирали смартфонни томоша қиламиз!

Mi MIX 2S дактилоскопик датчикли Full Screen Dislay 3.0 дисплейининг бурчагида камера учун «кемтик» очилган, у 8 ядроли процессорга ва 8/256 ГБ хотирага эга.

Xiaomi'нинг «iPhone X кушандаси» самарадорликда юқори балл тўплади

Жумладан, Xiaomi бренди ҳам бу рақиб флагманга «кушанда» тайёрлаш билан банд. Тез орада тақдим этилиши кутилаётган Xiaomi Mi Mix 2S телефони 2017 йилнинг ...

Mi MIX 2s муҳим жиҳати билан жаҳонда биринчи бўлади!

Шу билан бирга, шу кунларда тарқалган кутилмаган маълумотларга кўра, Xiaomi Mi Mix 2s флагмани жаҳондаги ...

Xiaomi Mi Mix 2s’нинг янги сурати чиқди – дизайни умуман ўзгача!

Агар Mi Mix 2s ростдан мана шу кўринишда бўлса, Xiaomi дизайн борасида катта қадам ташлаган, дейиш мумкин.

Бизни алдашибди: iPhone X услубидаги Xiaomi Mi Mix 2s суратлари фейк бўлиб чиқди!

Булар – икки ой аввал тақдим этилган Xiaomi Mi Mix 2 флагмани расмлари бўлиб чиққан. Фақат унга Android-смартфон экранини iPhone X дисплейи дизайнига ўхшатувчи XOutOf10 иловаси ўрнатилган экан.

Xiaomi Mi Mix 2s смартфони – ҳақиқий «хитойча iPhone X»!

iPhone X’даги сингари, Xiaomi Mi Mix 2s экранининг юқорисида ҳам камера ва бошқа датчиклар учун «ўйиқ» жой қолдирилган. Корпус олд панелининг бошқа жойлари эса буткул экрандан иборат!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш