Xiaomi Mi Mix 3 – ностандарт экранли, рекорд тезкор хотирали ва илк 5G-смартфон! (+«жонли» ва янги суратлар)

Mi Mix 3 илк 5G-смартфон эканлиги, слайдерли корпуси, рекорд даражадаги – 10 ГБлик «оперативка»си, ностандарт экрани ва махсус Xiao AI «ақлли» ёрдамчиси тугмачаси билан тенгсиз қурилма бўлаётир.

РАСМАН: Xiaomi Mi Mix 3 тақдимоти бошқа кунга қолдирилди

16 октябрь куни Weibo ижтимоий тармоғида эълон қилинган расмий постер масалага аниқлик киритди. Xiaomi LEX моделини ҳам Mi Mix 3 модели билан бирга кўрсатишса керак.

Snapdragon 855 (Snapdragon 8150) процессорли илк смартфон Xiaomi Mi Mix 3 бўлиб, у 5G тармоғида ишлашини айтишмоқда!

Булардан ташқари, Xiaomi Mi Mix 3 асосий камераси учта модулли бўлиб, улардан иккитаси 16 ва 13 мегапикселли экани кўрсатилган. Селфи учун эса 20 мегапикселлик олд камера мавжуд.

Расмий суратлар Xiaomi Mi Mix 3’нинг янги жиҳатларини кўрсатди

Xiaomi Mi Mix 3 ҳимоя шишасининг қалинлиги 0,3 миллиметрга тенг бўлади. Шунингдек, симсиз қувватлаш технологиясига эга бўлиши учун унинг корпуси орқа панели ҳам шишадан ишланиши айтилмоқда.

Ниҳоят, Xiaomi ромсиз слайдери – Mi Mix 3 флагманининг тақдимот санасини расман айтди

«Хитойча Apple»нинг энг кутилаётган фгамани намойиш этиладиган сана ниҳоят аниқ бўлди. Xiaomi бу ҳақда Weibo ижтимоий тармоғи орқали хабар берган.

Xiaomi’нинг янги – сирли LEX ҳамда ромсиз Mi Mix 3 смартфонларида махсус Xiao AI тугмачаси бўлади!

Mi Mix 3 ва сирли Xiaomi LEX смартфонларида Xiao AI «ақлли» ёрдамчиси учун махсус тугмача ўрнатилмоқда, уни икки марта босиш амалига бошқа буйруқларни ҳам белгилаш имкони бўлади.

ЭКСКЛЮЗИВ: ишлаётган ҳолатдаги Mi Mix 3 илк «жонли» видеода!

Mi Mix 3 флагманида олд камера ва бошқа датчиклар экран ортидан сурилиб чиқувчи панелда жойлашган. Ушбу 5G-смартфоннинг слайдер тузилмаси қандай ишлашини «жонли» томоша қилинг!

5G-пойга: Xiaomi ҳали тақдим этилмаган Mi Mix 3 смартфонида аллақачон 5G тармоғини ишлатиб кўрсатди! («жонли» сурат)

Xiaomi компанияси Mi Mix 3 флагманида 5G тармоғининг N78 (20 МГц), шунингдек N257 (100 ГГц) частоталарини синаб кўрмоқда. «Хитойча Apple» ўз 5G-смартфонини 2019 йили тақдим этишини ҳам тасдиқлаган.

Ниҳоят, Xiaomi президенти Mi Mix 3’ни «жонли» кўрсатди ва тақдимот вақтини айтди!

Xiaomi Mi Mix 3 олд панелини «кемтик»сиз дисплей деярли буткул эгаллаган. Қўш модулли селфи-камера ҳамда тегишли датчиклар эса экран панели ортидаги – юқорига сурилиб чиқувчи модулда жойлаштирилган.

Xiaomi Mi Mix 3 тақдимоти яқин – у Саноат вазирлигида сертификациядан ўтди!

Агарда сентябрнинг ўртасида намойиш этилса, Mi Mix 3 флагмани октябрнинг бошиданоқ савдога чиқарилиши мумкин.

Xiaomi Mi Mix 3: энг инновацион флагман янги «жонли» суратларда!

Энг янги технологик ишланмалар маҳсули бўлмиш Oppo Find X ҳамда Vivo Nex сингари смартфонларга қарши Xiaomi ўзининг янги флагманида нималарни таклиф этмоқчи?

Xiaomi’нинг энг ромсиз смартфони – Mi Mix 3 тақдимот куни фош бўлди!

Xiaomi Mi Mix 3 слагманининг аниқ тақдимот санаси ҳам кўрсатилган илк маълумот пайдо бўлди. Бу – инсайдерлар маълумотларига асосланиб норасмий манбалар тарқатган реклама тасвиридир.

MIUI 10 прошивкасида Xiaomi’нинг янги смартфони эскизлари топилди! (+«жонли» сурат)

Мазкур чизмаларнинг айни шу тахмин қилинаётган флагманга алоқадорлигини тасдиқловчи қизиқ факт: Xiaomi тез орада ушбу эскизларни ўз операцион тизимидан олиб ташлаган.

Mi Mix 3 янги «жонли» суратларда: сирли янги тугмача нима экан-а?

Xiaomi янги флагмани LG Display ишланмаси бўлган 6.39 дюймлик OLED-дисплейга эга. Камераси Mi Mix 2s моделида қўлланган – 12 МПлик Sony IMX363 датчикли, олд камера эса корпус ичидан чиқадиган бўлади.

Xiaomi’нинг энг ромсиз смартфони видеода: Vivo NEX инновацияларига эга!

Xiaomi Mi Mix 3 смартфонини деярли ромсиз экранга эга бўлади. Унинг дисплейида ҳеч қанақа «кемтик» ҳам, экран остида ром ҳам қолдирилмайди.

Xiaomi Mi Mix 3 яна бир бор «жонли» суратда намоён бўлди

Хитой интернет кенгликларида Xiaomi Mi Mix 3 смартфонининг янги сурати пайдо бўлди

Xiaomi Mi Mix 3 янги суратда: ромсиз экран, шиша корпус ва USB Type-C порти!

Афтидан, бу – Xiaomi Mi Mix 3’нинг реклама мақсадида тайёрланган тасвири бўлса керак. Унда мутлақо ромсиз экран ҳамда корпуснинг пастки қиррасидаги USB Type-C порти яққол кўриниб турибди.

ЭКСКЛЮЗИВ: Мутлақо ромсиз Xiaomi Mi Mix 3’ни илк «жонли» суратда кўрамиз! (+видео)

Интернет кенгликларига Xiaomi Mi Mix 3 смартфонининг биринчи «жонли» расмини чиқаришди. Бу моделда «ўйиқ»сиз дисплей корпуснинг олд юзасини буткул қоплаган.

Xiaomi Mi Mix 3 – ҳақиқий ромсиз флагман сирлари ошкор бўлди

Xiaomi Mi Mix 3 қўш камера ва ромсиз AMOLED-экрандан ташқари, саккиз ядроли Snapdragon 845 процессорига, Qi стандарти бўйича симсиз қувватлаш технологиясига ва юзни сканерлаш тизимига ҳам эга бўлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш