Ушбу 22 русумдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг «оперативка»сини яна 3 ГБгача кенгайтириш мумкин бўлади!

Ушбу рўйхат келажакда яна кенгайиши мумкин, демоқда манбалар. Таъкидлаш керакки, Memory Fusion Technology технологияси смартфон «оперативка»сини 1–3 гигабайтга кенгайтириш имконини беради.

Android 12’га ўтувчи Xiaomi, Redmi, Poco ҳамда Black Shark смартфонларининг янги рўйхати (2021 йил август)

Android 12’ни олувчи ва ундан маҳрум Xiaomi, Redmi, Poco ҳамда Black Shark смартфонлари бешта рўйхатда эълон қилгандик. Шу маълумотни тақдим этган манба мазкур апдейтлар бўйича янги рўйхатни чиқарди.

MIUI 12.5’га янгиламай туринг – 5 хил Xiaomi ҳамда POCO смартфонларини у ишдан чиқаряпти!

Учта русумдаги смартфонда ўйинларда муаммолар юзага келган – PUBG Mobile ҳамда Call of Duty: Mobile ўйинларида самарадорлик ўта пасайиб кетган. Яна иккитасида эса экран сенсори яхши ишламай қолган.

MIUI+ технологиясини қўллаб-қувватловчи 34 хил Xiaomi, Redmi ва Poco смартфони

MIUI 12.5 график қобиғи янги – MIUI+ технологиясини ҳам ўз ичига олган. Аммо ушбу график қобиқ базасидаги прошивкани олган (ёки оладиган) смартфонларнинг ҳаммаси ҳам уни қўллаб-қувватламайди.

Уч кунда иккинчи янги смартфон: Poco X3 GT тақдим этилди! (+анбоксинг видеоси)

Xiaomi корпорациясининг Poco суббренди 26 июлда Poco F3 GT смартфонини намойиш қилган эди. Орадан икки кун ўтиб, яъни 28 июль санасида у Xiaomi Poco X3 GT русумли телефонининг ҳам тақдимотини ўтказди.

Android 12 тизимига янгиланувчи ва ундан маҳрум Xiaomi, Redmi, POCO ҳамда Black Shark смартфонлари бешта рўйхатда

Инсайдерларнинг таъкидлашларича, мазкур рўйхатлар компаниянинг ички манбаларидан ҳамда MIUI расмий форумидан олинган маълумотлар асосида тузилган.

Шу йилиёқ чиқадиган 13 хил янги Xiaomi смартфони, айримларининг хусусиятлари ҳам фош бўлди

Мазкур қурилмалар шу йилнинг сўнгигача Mi, Redmi ҳамда Poco брендлари остида намойиш этилади. Аммо уларнинг бозорга айнан қандай моделлар сифатида тақдим этилиши ҳозирча номаълум.

Йўқолган ёки ўғирланган Xiaomi смартфонларини топиш имконлари кўпаймоқда (+видео)

Смартфонни ўғирлаган ёки топиб олган киши энди график калитни чизиш орқали қурилмани ўчира олмайди. График калитни бешта уринишда бузиш мумкинлигини ҳисобга олсак, бу яхши ечимдир.

Энг зўр флагман ва турли жиҳатлардан энг яхши ҳамёнбоп смартфонлар («Роскачество» олтита рейтинги, 2021 йил июнь)

«Роскачество» энг қудратли флагманни, яна энг кучли ҳамёнбоп смартфонларни, камераси, аккумулятори, ўйин имкониятлари энг яхши, шунингдек, катта экранли энг мақбул ўрта нархли моделларни айтди.

Xiaomi суббренди ўз смартфонларида камерани тузатишнинг осон йўлини ўргатди

Камера носозлигидан нолиганлар ушбу модел умумий харидорларининг 0,2 фоизини ташкил этади, холос. Шунга қарамасдан, бренд бу муаммони бартараф этишнинг осонгина усулини Twitter-аккаунтда эълон қилди.

«Йилнинг асосий арзонлатиб сотуви»: 13 июнгача Xiaomi, Redmi ҳамда Poco смартфонлари ва бошқа девайсларига чегирмалар бор!

Унда смартфонлар, телевизорлар, аксессуарлар ва Xiaomi экотизимига кирувчи бошқа маҳсулотларга чегирмалар белгиланган.

AliExpress: Россияликлар энг кўп олаётган ўнта смартфоннинг дастлабки бештаси битта компанияга тегишли

ТОП-ўнталикка жами бешта бренд маҳсулотлари кирган. Қанчалик ғалати туюлмасин, улар орасида дунё бўйича етакчи смартфонсоз – Samsung компаниясининг бирорта ҳам телефони йўқ!

Xiaomi аллақачон иловаларни MIUI 13’га мослаштира бошлади

Интернетда тарқалган миш-мишларга кўра, MIUI 13 анонси шу июнь ойидаёқ бўлиб ўтади. Xiaomi расмий иловаларидан бири – MIUI Cleaner янги бета-талқинида ҳам дастурчилар у ҳақидаги қайдни пайқаб қолишди.

Xiaomi фанатлари петиция тузишди: улар нимадан норози?

Мухлислар компаниядан «яна йўналишини ўзгартириб, яна смартфонлар нархини ва уларга хизмат кўрсатишни аввалгидек ҳолатга қайтариш»ни сўрашган.

Флагман чипли янги смартфон – Poco F3 GT расмий видеотизери чиқди

Мазкур моделнинг илк реклама тизери чиройли видеоролик шаклида ишланган бўлиб, қурилма MediaTek компаниясининг флагман чипсети – Dimensity 1200 базасида ишлаши кўрсатилган.

24–25 май кунлари Xiaomi, Redmi ҳамда Poco смартфонлари ва бошқа девайсларини 40% гача чегирма билан олиш мумкин!

Бунда энг катта арзонлашув яп-янги Redmi Note 10 смартфони харидида амал қилади – барча чегирмалар ва купонлардан фойдаланган ҳолда, уни нақ 40 фоизга арзон олса бўлади.

Қуввати икки кунга етувчи POCO M3 Pro 5G чиқди: бренднинг бирорта Xiaomi ёки Redmi смартфонига ўхшамаган илк модели!

AnTuTu бенчмаркида бу смартфон 329 072 баллик натижа кўрсатган. Ишлаб чиқарувчи унинг муҳим жиҳатларидан бири сифатида 1 терабайтгача ҳажмли microSD-карта қўйиш имконини айтиб ўтган.

Намойишидан аввал POCO M3 Pro 5G видеоси ва глобал нархлари чиқди

Судҳаншу Амбҳоре аллақачон Европа бозорига мўлжалланган POCO M3 Pro 5G нархларини ҳам эълон қилди. Бу смартфон 20 майдан савдога чиқади ва 26 майгача махсус – арзонлаштирилган нархларда сотилади.

Poco бренди остидаги 185 долларлик 5G-смартфон тайёр!

Dimensity 700 чипли Poco M3 Pro 5G аккумулятори 5000 мА/соатлик бўлиб, 18 ваттлик тезкор қувватлана олади. 6,5 дюймлик, 90 герцлик экрани эса FHD+ форматида тасвир узатишга қодир.

MIUI 13 прошивкасини олувчи 80 хилдаги Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонлари рўйхати

Xiaomi Mi Community расмий форумининг модератори тасдиқлашича, MIUI 13 график қобиғи 2021 йилнинг иккинчи чорагида намойиш этилади. Инсайдерлар мазкур анонс 25 июнь куни бўлиб ўтишини айтишган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш