16 август куни Redmi K20 билан боғлиқ қандайдир воқеа юз беради...

16 август санасида технооламда янги бир воқеа содир бўлиши мумкин.

Учта моделдаги Xiaomi смартфонларига зўр функция қўшиляпти!

«Хитойча Apple» ўз смартфонларида овоз орқали қулфдан чиқариш функциясини жорий этаётганлиги ҳақида баҳордаёқ миш-мишлар тарқалганди.

Xiaomi Mi 9T намойиш этилди – барча хусусият ва нархлари билан танишинг!

MIUI 10 қобиғидаги Android 9 Pie тизимли Mi 9T экраности бармоқ изи сканерига, NFC чипига эга. Snapdragon 730 чипи, 6+64/128 ГБлик хотира, 48 МПлик учталик бош ва корпусдан чиқувчи олд камералари бор.

РАСМАН: Xiaomi Mi 9T ва Mi 9T Pro кейинги ҳафтадаёқ чиқяпти, лекин улар Redmi K20 ва K20 Pro каби арзон эмас!

Гарчи булар – Redmi K20 ва Redmi K20 Pro смартфонларининг глобал версияси бўлса-да, дизайнида озроқ фарқланиши мумкин. Шунингдек, уларнинг хотира вариантларида ва нархларида ҳам фарқлар бор экан.

«Катта иблис»нинг глобал талқини – Xiaomi Mi 9T илк «жонли» суратларда!

Қадоғида ҳам ушбу смартфоннинг барча хусусиятлари аниқ-тиниқ акс этган; унинг ранги «кўмирсимон қора» – Carbon Black деб кўрсатилган, Redmi K20 эса кўк ва қизил рангларда тақдим қилинган эди.

Xiaomi яна битта смартфон тақдим этяпти: орқасидан – Mi 9, олдидан – Redmi K20!

Компания чиқарган тизерга кўра, тез кунларда Mi туркумида ҳам янги моделлар пайдо бўлади! Булар – Redmi K20’ларнинг глобал версиялари, аммо дизайни бошқача, номланиши борасида ҳам уч хил тахмин бор.

Ниҳоят, Redmi K20 ва K20 Pro тақдим этилди: нарх ва жиҳатлари

Шунингдек, еттинчи авлод Redmi смартфонларининг энг арзони бўлган Redmi 7A нархи ҳам ушбу маросимда маълум қилинди.

Эртага тақдим этилаётган Redmi K20 расмий промо-ролик ва янги жонли расмларда!

Xiaomi ва Redmi компаниялари эртага тақдим қилиниши режалаштирилган Redmi K20 смартфони атрофида чинакамига йирик маркетинг кампаниясини авжига чиқаришди.

Xiaomi'нинг Redmi Note 7 смартфонлари 129 кун ичида 10 миллионлик довонни забт этди!

Бугун “Хитойча Apple” ва унинг бош директори Лей Цзунь (Lei Jun) Redmi Note 7 туркумидаги смартфонлар дунё бўйлаб 10 миллиондан ортиқ сотилганини маълум қилди. Ушбу натижага эришиш учун компанияга атиги 129 кун етарли бўлди.

ТераДайжест – якунланган ҳафтанинг энг муҳим янгиликлари! (Смартфонлар)

Азиз муштарийларимиз учун янги рукн иш бошлади. Ушбу рукнда ҳафта давомида улашилган энг муҳим ахборотлар жамланиб тақдим қилинади. Рўйхатдаги мақолани ўқиш учун, ундаги охирги сўзга берилган линкка босишингиз керак бўлади.

Redmi K20 ҳамда Redmi K20 Pro смартфонлари глобал бозорга бошқа номлар билан чиқади (+суратлар)

Redmi’нинг «Killer» смартфонлари глобал бозорга чиқиш-чиқмаслигига ҳам кўпчилик қизиқиш билдирмоқда...

Redmi K20 ва K20 Pro нархлари маълум, Xiaomi эса таклифномага бокс қўлқопи қўшиб тарқатяпти!

Қўлқопга «Redmi K20» ёзуви ҳамда «Whatever it takes» шиори, шунингдек, «катта иблис» тасвири туширилган.

Redmi K20 илк расмий суратда: «катта иблис» кутилганидан бошқачароқ экан!

Xiaomi вице-президенти Лу Вейбинг мазкур қурилманинг ушбу рангини қандай номлаш борасида фойдаланувчилар таклифларини ҳам сўраган.

Ҳақиқатан «катта иблис»: Redmi K20’нинг яна бир флагманча хусусияти эълон қилинди

Redmi K20 смартфонларида AMOLED-экран қўлланади ва унга еттинчи авлод бармоқ изи сканери интеграция қилинади. Унинг аввалгиларидан фарқлари ошкор этилмаган, аммо янада тез ва аниқ ишлаши тайин.

РАСМАН: Xiaomi «қотил» – Redmi K20 флагманлари тақдимотини эълон қилди

Redmi бренди боягина – бугун соат ўнда уларнинг намойиш этилиш санасини Weibo ижтимоий тармоғида эълон қилди.

«Катта иблис» лақабли Redmi K20 чинданам «кушанда» экан: AnTuTu’да у салкам 460 000 баллик рекорд қўйди!

Xiaomi ҳатто Snapdragon 855 чипининг ҳам «сиқиб сувини чиқариш» йўлини топган. Натижада AnTuTu сервисида Redmi K20 барча смартфонсозларнинг энг кучли флагманлари ҳам эриша олмаган рекорд кўрсатган.

Xiaomi’нинг саккиз йилдан бери ишлаётган энг биринчи смартфонини Redmi K20 Pro’да суратга олиб кўрсатишди!

Топ-менежер икки яшар қизалоқнинг қўлида илк Xiaomi смартфони – Mi 1 моделини кўриб қолган ва илҳомланиб кетиб, дарҳол компаниянинг энг эски смартфонини энг янги смартфонида расмга туширган.

Ниҳоят, Redmi флагманлари номини Xiaomi расман айтди: улар «Қотил» экан! (+нархи)

Шу пайтгача мазкур флагман Redmi X, Redmi 855, Redmi Pro 2, Redmi Q ва ҳатто Redmi K20 Pro деб номланиб келаётганди, энди аниқ бўлди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш