Энг қудратли смартфонлар (2019 йил апрель): Xiaomi’нинг яп-янги флагмани AnTuTu рейтингида Mi 9’дан ҳам устун келди!

Samsung флагманлари атиги 4–5-ўринларни банд этган, қолган барча ўринларда – фақат хитойлик смартфонсозларнинг маҳсулотлари!

Тақдимотлар тўлқини: Xiaomi бирданига нақ 20 та маҳсулот намойиш этди!

Булардан ташқари, компания яна «Xiaomi сизни фазога йўллайди» («Xiaomi Takes You to Space») номли дастурини ҳам эълон қилган. Унинг қанақа дастур экани эса мана шу 9 кун мобайнида айтилади.

«Жонли» фото: Xiaomi раҳбари Snapdragon 855 чипли Redmi флагмани билан «қўлга тушди»!

Яна бир муҳим маълумот: ушбу расмни тақдим этган манбанинг таъкидлашича, мазкур Redmi флагманининг олд камераси корпус ичидан чиқадиган бўлади.

55 дақиқада 20 та анонс: 1 апрелда Xiaomi нималарни тақдим этяпти?

Постерда кўзойнак, аккумулятор, соат, «ақлли» колонка, виртуал реаллик шлеми, ноутбук ва ҳатто ракета ҳам тасвирланган! «ROY» ёзуви эса Xiaomi Mi 9 флагманининг махсус версиясига ишора қилмоқда...

Redmi Note 7’нинг яна бир рақиби – 150 долларлик Huawei Y6 Prime 2019 намойиш этилди!

Huawei Y6 Prime 2019 модели MediaTek Helio A22 процессорга ва 2/32 ГБлик хотирага эга. Дактилоскопик датчикдан ташқари, унда эгасининг юзини таниш орқали қулфдан чиқариш функцияси ҳам мавжуд.

MIUI 11 нималарга қодир: Xiaomi масъул ходими расман маълум қилди

MIUI ишлаб чиқилишига масъул бўлим раҳбари фойдаланувчилар билан онлайн тарзда «матбуот анжумани» ўтказиб, Xiaomi смартфонларига ўн биринчи авлод график қобиқ нималар бахш этиши ҳақида сўзлаб берди.

Google’нинг «камбағалбоп» Pixel 3a смартфони Snapdragon 855 чипли Mi 9 нархида сотилади!

Pixel 3a моделининг Qualcomm Snapdragon 670 процессорига ва 4 ГБлик тезкор хотирага эга бўлиши айтилган. Унинг 5,56 дюймлик экрани Full HD форматида бўлиб, батареяси 2915 мА/соатлик.

Xiaomi яна буклама смартфонини «жонли» видеода кўрсатиб мақтанди

Смартфонда саҳифани томоша қилгач, бош саҳифага қайтиш учун экраннинг чап чеккасидан силанади. Уни буклаш ҳам қулай ва тез кечади, бунда интерфейснинг ихчам режимга ўтиши ҳам тез содир бўлган.

Xiaomi Mi 9X ҳам тайёр: хусусиятлари тенг бўлса-да, Mi 9 SE’дан арзон смартфон!

Mi 9X‘нинг 6,4 дюймлик, томчисимон «ўйиқ»ли AMOLED-экранига бармоқ изи датчиги ҳам интеграция қилинади. Snapdragon 675 чипли смартфоннинг тезкор хотираси 6 ГБлик, аккумулятори эса 3300 мА/соатлик.

AnTuTu рекордчиси Mi 9 ва яп-янги Redmi 7 ҳам Terashop.uz’га келди! Xiaomi смартфонлари янада арзонлашди! (2019 йил 26 март)

Бугунги нархномамизда биз учун янги иккита модел – AnTuTu рекордчиси Mi 9 флагмани ҳамда арзон Redmi 7 смартфони ҳам бор. Умуман, Xiaomi смартфонлари нархлари пасайди, рўйхатда нақ 58 та модел бор!

Xiaomi барча Android-смартфонлар учун қулай ва бепул Mint Launcher’ни намойиш қилди

Mint Launcher ҳажми 10 МБга яқин, уни Android 5.0 ва ундан кейинги талқинларда ишловчи смартфонларга ўрнатиш мумкин. «Ялпиз таъмли» лаунчер «юқори тезликда ишлаши ва хавфсизлиги» билан ажралиб туради.

Xiaomi Mi A3 ҳамда Mi A3 Lite: дактилоскопли экран, 32 МПлик селфи-камера!

Xiaomi Mi A сериясидаги биринчи ва иккинчи моделлар хит бўлганди, Mi A3 ва A3 Lite эса харидорларга янада ёқиши турган гап. Зеро, компания уларни флагманларга хос бўлган функциялар билан бойитмоқда.

Xiaomi’нинг кейинги бестселлери: 6,8 дюйм, IP67 ҳимояси, Snapdragon 675 чипи, 5500 мА/соатлик аккумулятор! Нархи эса...

Томонлари 19.5:9 нисбатли AMOLED-экран Gorilla Glass 6 ҳимоя шишаси ётқизилган. Дактилоскопик датчикдан ташқари, сўзлашув динамиги ҳам экраннинг ўзига интеграция қилинган!

Реклама кўрсатгани учун Xiaomi биттагина сиздан қанча пул топаётганини биласизми?

Xiaomi смартфонларида реклама кўплигини унинг раҳбарларидан бири: «Бу – смартфонларимиз арзонлиги эвазига компенсация» қабилида изоҳлаган. Маълум бўлди: у ўша рекламадан ҳам яхшигина пул қилар экан!

Xiaomi иккинчи авлод Black Shark ўйинбоп смартфонини тақдим этди – хусусият ва нархларини кўриб чиқамиз!

Бир қатор янги технологиялар бўйича энг илғор бўлган Black Shark 2 геймерофони 475 доллардан бошланувчи нархларда таклиф этилади.

Redmi 7 намойиш этилди, тўлиқ хусусиятлари ва нархларини кўриб чиқамиз!

Xiaomi мазкур моделида кутилганидек Snapdragon 625/630 эмас, балки нисбатан янги ва кучлироқ бўлган Snapdragon 632 процессорини қўллаган ва смартфонга 18 ойлик муддатда кафолат берган!

Xiaomi’нинг яна бир арзон флагмани – Pocophone F2 ҳам Geekbench’да «қўлга тушди»: ҳаммаси зўр, лекин... (+«жонли» сурат!)

Pocophone F2 якка ядроли синовда 1776 балл, кўп ядроли имтиҳонда эса 6097 балл олган, бу эса Snapdragon 855 учун ўта паст натижа. Лекин у ҳали тақдим этилмаган Android Q тизимига эга.

Redmi 7’нинг энг муҳим жиҳати нимада? Xiaomi вице-президенти аниқлик киритди

Corning Gorilla Glass 5 ҳимоя шишаси 150 долларгача нарх тоифасига мансуб қурилмаларда илк бор Redmi 7 моделида қўлланилмоқда.

«Жонли» видео: Xiaomi кўрсатмаётган Black Shark 3 смартфонида PUBG ўйини!

18 мартда тақдим этиладиган Black Shark 3 (Skywalker) моделининг Liquid Cooling 3.0 суюқликли совитиш тизимига ва аллақандай «киберспортив аккумулятор»га эга бўлиши айтилмоқда.

Xiaomi энг бақувват процессорли энг арзон флагманни энди Lite-версияда чиқаряпти!

Android 9 операцион тизим талқини остида ишловчи Xiaomi Pocophone F1 Lite якка ядроли синовда 1341 балл, кўп ядроли тестда эса 4830 балл олган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш