Xiaomi Mi 8 Pro (Screen Fingerprint Edition) флагмани ҳам намойиш қилинди – унинг бармоқ изи сканери экранида!

Иккита SIM-карта билан ишлай олувчи Xiaomi Mi 8 Pro модели 4G VoLTE тармоғини қўллаб-қувватлайди. Унга Wi-Fi (802.11ac), NFC ҳамда Bluetooth 5.0 модуллари, шунингдек USB Type-C порти ўрнатилган.

Terashop.uz’даги 1 500 000 сўмгача нархли Xiaomi смартфонлари (2018 йил 19 сентябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Буюртма Тошкент шаҳри бўйича 12 иш соати, вилоятларга эса икки иш кунида етиб боради! Terashop.uz’да қулай тўлов шакллари (нақд пул, терминал ва Payme тизими орқали электрон тўловлар) жорий этилган.

Xiaomi раҳбари «жонли» кўрсатди: Mi 8 Youth эмас, Mi 8 Lite экан, у аллақачон сотувга қўйилган!

Ҳали тақдим этилмасидан аввал Xiaomi Mi 8 Lite учун олдиндан буюртма олиш ҳам бошланган. Унинг 4/32 гигабайт хотирали версияси учун 299 АҚШ доллари миқдорида нарх белгиланган.

Xiaomi «ақлли» будильник намойиш этди

«Сунъий идрок»ли бу гаджет овоз билан бошқарилади. Катта экранга, 30 турдаги динамик сигналга ҳам эга бўлишидан ташқари, унга икки мингта станцияни қўллаб-қувватловчи интернет-радио ҳам жорий этилган.

РАСМАН: Xiaomi 27 сентябрда бирданига бешта «ақлли» девайс тақдим этади!

Компания эълон қилган анимацияли суратда янги маҳсулотларга ишора қилувчи бешта бир хил белгича такрорланади.

ЭКСКЛЮЗИВ: Xiaomi ҳали кўрсатмаган Redmi Note 6 Pro билан илк «жонли» видеотавсифда батафсил танишамиз!

Унинг айрим техник хусусиятлари бошқачароқ эканлиги ҳам маълум бўлди. Жумладан, Redmi Note 6 Pro’нинг «электрон юраги» Qualcomm Snapdragon 660 эмас, балки якка кристалли Snapdragon 636 чипи экан.

Ҳамёнбоп, лекин нақ тўртта камерали Redmi Note 6 Pro’ни «жонли» расмларда кўринг!

Redmi Note 6 Pro модели саккиз ядроли Snapdragon 660 процессорига, 4 ГБ.лик тезкор ва 64 ГБ.лик доимий хотирага эга. Аккумулятори ҳам зўр – ток сиғими 4000 мА/соатга тенг.

Xiaomi расман Mi 8 Fingerprint Edition смартфонини кўрсатиб, тақдимот кунини ҳам айтди!

Экран юзасига ётқизилган ҳимоя шишасининг тепа қисмида сўзлашув динамиги учун «кемтик» қолдирилганлиги ҳам сезилади. Демак, бу ердаги «ўйиқ»да юзни таниш тизими ва бошқа датчиклар ўрин олади.

Xiaomi яна олтита смартфонига глобал MIUI 10 прошивкасини тарқатмоқда

«Хитойча Apple» Ўзбекистонда ҳам оммалашган олтита русумдаги смартфонлари учун интерфейси Android 9 Pie версиясидагига жуда яқинлаштирилган барқарор глобал MIUI 10 прошивкасини тарқата бошлади.

«Хитойча Apple» ҳам ҳақиқий iPhone’лар нархларидаги ўз XR, XS ва XS Max’ларини савдога чиқарди!

Xiaomi айнан янги айфон моделларига мос номлардаги – XR suite, XS suite ҳамда XS Max set тўпламларини сотувга қўйди. Уларнинг нафақат номлари, балки нархлари ҳам iPhone XR, XS ва XS Max билан бир хил!

Xiaomi илк бора Mi 8 Youth’ни расмий видеороликларда кўрсатди!

Xiaomi Mi 8 Youth смартфони илк бора расмий видеоларда намоён бўлди. Корпусининг орқа қопқоғи градиент – товланувчи тусли бўлиб, мовий ва пушти рангларда товланади.

Mi Band 3 «кушандаси» – NFC модулли Honor Band 4 «жонли» суратларда!

Honor Band 4’нинг тўлақонли AMOLED-дисплейи 240х120 пикселли. 0,95 дюймлик рангли экран юзасига 2.5D ҳимоя шишаси ётқизилган. Уни таққанча, қўрқмасдан 50 метргача сув тубига шўнғиш мумкин!

Ҳали тақдим этилмаган Xiaomi Mi 8 Youth’ни ҳам аллақачон сотиб олиш мумкин!

Xiaomi Mi 8 Youth модели учун «осмон ости салтанати»даги бир нечта онлайн ва офлайн-ритейлерлар орқали буюртма бериш мумкин. Дўконларда унинг нархи эса 290 АҚШ доллари атрофида.

Meizu 16x асосий рақиби – Mi 8 Youth билан бир кунда майдонга тушади!

Қизиғи шундаки, компаниянинг амалдаги флагмани корпусининг орқа панели шишадан қилинган бўлса, нисбатан арзон Meizu 16x металл корпусда ишлаб чиқарилади.

Xiaomi’нинг 51 долларлик янги гаджети: 4G-телефон, аккумулятор, GPS-трекер ва овозли таржимон – барчаси биттада!

Шунингдек, ундаги «сунъий идрок»ли Xiao Ai овозли ёрдамчиси керакли маълумотни интернетдан топиб бериши, бирор мусиқани ёки аудиокитобни қўйиб бериши ҳам мумкин.

Барқарор глобал MIUI 10 биринчи бўлиб Xiaomi’нинг арзон смартфонига тарқатилмоқда

MIUI 10 талқини ушбу смартфонга бир қатор янги имкониятлар бахш этган: энди уни ҳам экрандаги қўл ишоралари орқали бошқариш мумкин, камерасига «сунъий идрок» функциялари татбиқ этилган ва ҳоказо.

ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: Xiaomi Mi Max 3’ни илк бор қадоғидан олиб, ишлатиб кўрамиз!

Xiaomi’нинг улкан экран, бақувват батарея ва металл корпусли Mi Max 3 смартфони «мобил кинотеатр» дея тавсифланмоқда. Унинг рус тилида тайёрланган видеотавсифини томоша қилинг.

Xiaomi энг арзон флагманини «ўқ ўтказмас» корпусда сотувга чиқарди (+видео)

«Зирҳли» модификациядаги Pocophone F1 бўлса 8 гигабайтлик тезкор ва 256 гигабайтлик доимий хотирага эга. Уни фақат компаниянинг расмий сайти орқали 419 доллар эвазига буюртма билан олиш мумкин.

Terashop.uz’да акция: Xiaomi смартфони харидида оригинал Mi қулоқчини совға! Нархлар билан танишинг (2018 йил 7 сентябрь)

2018 йил 20 сентябрга қадар акция доирасида айрим моделлардаги Xiaomi смартфонлари харидорларига бир донадан оригинал Mi қулоқчини ҳам ҳадя этилади!

Xiaomi Mi 8 сериясида яна иккита янги модел: биттасининг тақдимот куни ҳам маълум! (+«жонли» сурат)

Номларидан ҳам маълум бўлиб турганидек, Mi 8 Youth Edition ёшларга мўлжалланган, Mi 8 Screen Fingerprint Edition моделида эса бармоқ изи сканери экранга жойланган бўлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш