«Ундан нимам кам!?» – Xiaomi ҳам 140 долларлик 5G-смартфонлар ваъда қиляпти

Куни кеча Honor раҳбари мазкур бренд остида 280, 210 ва ҳатто 140 долларлик 5G-смартфонлар тайёрланишини айтган эди. Ҳамёнбоп смартфонлари билан машҳур бўлган Xiaomi ҳам бунга жим қараб тура олмади.

Хитойда стандарт iPhone 11’дан ҳам арзон iPhone 11 5G расман сотиляпти!

Ушбу махсус 5G-айфон ҳатто оддий iPhone 11’дан арзонроққа сотиляпти! Қизиқ-а: барибир 5G-модеми йўқ бўлган смартфон қанақасига бешинчи авлод уяли алоқа тармоғида ишлаши мумкин!?

2300 долларлик смартфонни хитойликлар 5 дақиқадаёқ талашиб тугатишди!

Samsung компаниясининг Galaxy Fold модели, гарчи бир қатор машмашалар билан қайта ишланиб қайта сотувга чиқарилган бўлса-да, ўз харидорларини топмоқда.

Хитойликлар буни уддалашди: AirPods Pro’нинг арзон клонини ҳам iPhone худди оригиналидек қабул қиляпти! (+видео)

iPhone смартфони ушбу арзон матоҳни ҳам Apple’нинг оригинал гарнитураси сифатида қабул қиляпти! Бироқ бу клон қулоқчинлар AirPods Pro сингари функциялар жамланмасига эга ёки йўқлиги ҳозирча номаълум.

Ўзбекистон мактабларида кузатув камераларини Хитой компаниялари ўрнатади

Келишувлар доирасида хитойлик компаниялар ўз ҳисобларидан бир неча мактабларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича пилот лойиҳаларни амалга оширади.

iPhone ва iPad’лар келиб-келиб... Хитой учун жосуслик қилаётган экан!

iOS операцион тизимидаги Safari браузери қурилмаларнинг IP-манзилларини Tencent конгломератига жўнатиб турар экан. Apple ҳам буни тан олган – тегишли маълумот Safari созламаларига расман киритилган.

АКТ вазири Alibaba билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Alibaba – Интернет-савдо ва электрон тижорат соҳаси бўйича дунёдаги етакчи компаниялардан биридир. Компания Alibaba Group компаниялар гуруҳига киради ва Нью-Йорк фонд биржасида савдо қилади.

Samsung Хитойдаги энг сўнгги смартфон заводини ёпди

Samsung Хитойдаги энг сўнгги смартфон заводини ёпди. Бир неча ой олдин Хуэйчжоудаги заводда ишлаб чиқариш қисқарган эди. Энди эса, Reuters агентлигининг хабар беришича, завод бутунлай ёпиб ташланди.

Миллий хавфсизлик агентлиги вакили АҚШнинг тўртта мамлакат хакерларидан қўрқишини айтди, булар...

«Бу мамлакатнинг ялпи ички маҳсулот ҳажми биздаги Иллинойс ёки Пенсильвания штатиникидан ҳам кам. Лекин у кибермаконда қанчадан-қанча муаммолар келтириб чиқариши мумкин...»

Хитой ҳукумати мусулмон уйғурларнинг iOS, Android ва Windows тизимли гаджетларига оммавий ҳужум уюштирган

Мазкур ҳужумлардан қанча киши жабр кўрганлиги номаълум, аммо Хитой ҳукумати фақат уйғурларнинг гаджетларидаги маълумотларни тўплаган; бошқалар уларни қизиқтирмаган ҳам.

Samsung энг катта бозорни деярли қўлдан бой берди!

Strategy Analytics бюроси эълон қилган хисоботларга кўра, Samsung Electronics дунёдаги энг катта бозорлардан бири – Хитой бозоридаги ўрнини деярли йўқотган. Агар 2016 йилда компаниянинг Хитой смартфон бозоридаги улуши 4,9 фоизни ташкил қилган бўлса,

Трамп барибир Хитой товарларига бож соляпти, аммо бундан Apple жабр кўради

Bank of America Merrill Lynch инвестицион банки таҳлилчиларига кўра, ушбу бож натижасида айфонлар 10 фоизга қимматлашади. Охир-оқибатда уларга бўлган талаб ҳам 20 фоизга қисқариши прогноз қилинмоқда.

Трамп энди Google'га ҳужумга ўтди(ми)?

Таниқли техноинвестор Питер Тилнинг фикрларига таянган ҳолда АҚШ Президенти Доналд Трамп Google'нинг Хитой билан алоқаси юзасидан текширув олиб борилишини маълум қилди.

Уч буюк держава – Россия, АҚШ ва Хитой ҳарбий қудратини рақамларда батафсил солиштириб кўрсатишди

Хитой армияси ўз қудрати бўйича фақат шу икки давлатникидан кейинги – учинчи ўринда туради. Мамлакатнинг 2019 йилги ҳарбий бюджети 177 миллиард АҚШ долларига тенг.

АҚШ ва Хитой ярашишяпти: бож жорий қилинмайди, Huawei афв этилади, аммо...

Икки мамлакат етакчиси ўзаро зиддиятни тўхтатишга ва савдо алоқаларини давом эттиришга келишиб олишди. Лекин манбаларнинг ёзишича, бу ярашув ҳолати вақтинчалик бўлиб, ярим йилча давом этиши мумкин.

Redmi'нинг навбатдаги смартфони сизга ёқиши тайин!

Хитойлик таниқли инсайдер Ice Universe ўзининг Weibo ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали маълум қилишича, Xiaomi компаниясининг тегишли бўлмиш Redmi суббренди 64-мегапикселлик смартфон устида ишламоқда.

Google ҳам Хитойдан «супра-ўқловини йиғиштириш»га тушди

«Ақлли уй» учун маҳсулотлар тақдим этувчи Nest компанияси ҳам Хитойдаги ишлаб чиқаришини қисқартирмоқда. АҚШ бозорига маҳсулотлар етказиб берувчи бошқа корпорациялар ҳам шундай йўл тутишлари мумкин.

Apple хавф туғилиши билан Хитойдан «жуфтакни ростлаш»га тайёргарлик кўриб қўйди

Агарда Хитойда ишлаб чиқарилган товарлар учун қўшимча бож жорий этилса, АҚШ бозорида Apple маҳсулотлари анчагина қимматлайди. Купертинолик гигант нима бўлганда ҳам бундан ютқазади...

АҚШ Huawei’га вақтинчалик енгиллик берди, Huawei асосчиси компания қудрати ҳақида маълум қилди

АҚШ Савдо вазирлиги Хитойнинг Huawei компаниясига мавжуд тармоқларни сақлаб қолиш ва амалдаги мижозларга дастурий таъминот янгиланишларини тақдим этиш имконини берадиган вақтинчалик умумий рухсат тўғрисидаги маълумотни эълон қилди.

Хитой барча тиллардаги Wikipedia’ни буткул блоклаб қўйди

Хитойда умуман ишламайдиган (улар орасида Google, Facebook ва LinkedIn ҳам бор) сайтлардан ташқари, ҳукумат ҳар йили қонли воқеалар санаси арафасида минглаб сайтларни вақтинча блоклаб туради.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш