Android "қотили"? - Россияда смартфонларга Astra Linux дастурий тизими ўрнатилади!

Шу йилнинг сентябр ойида Россияда махсус ишлаб чиқилган Astra Linux дастурий тизимида яратилган смартфон ва планшетлар сотувга қўйилиши айтилмоқда. Бу хорижий техногигантлар томонидан яратилган дастурий тизимлардан воз кечишдаги илк қадам бўлиши мумкин!

Тайванда ақлли кўзойнаклар ишлаб чиқариш қайта йўлга қўйилди. Google эса бунга бефарқ эмас

Ўтган ой ўтказилган Тайпей технология шоусида тақдим этилган кўзойнакни тақиб кўрганингизда, худди жарроҳлар каби тананинг ички қисмини кўриш имкониятига эга бўлар эдингиз.

«Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишонининг илк номзодлари кимлар?

Мазкур нишон инновацион ғоя ва технологияларни ривожлантириш, уларни амалиётга татбиқ этишга муносиб ҳисса қўшган ёш олимлар ва талабаларга, шунингдек, ташаббускор фуқароларга берилади.

Xiaomi битта қувват билан 100 кунгача ишловчи «ақлли» гаджетини тақдим этди!

Унинг асосий афзалликлари – юқори даражада автономлиги, IP65 стандартига кўра чанг ва намдан ҳимояланганлиги ҳамда арзонлигидир – камерани 58 долларга олиш мумкин.

Наманганда телетиббиёт тизими жорий этилади – у нима ўзи?

Телетиббиёт тизими нима? Ундан қандай фойдаланиш мумкин? Бу тизимнинг афзаллиги ва аҳамияти ҳақида биласизми?

Беш камерали Nokia 9 нима бўпти – Sony саккизта камерали смартфон тайёрлаяпти!

Уларнинг ярми анъанавий тарзда асосий модул, кенг бурчакли камера ва телефотообъективли датчик, тўртинчиси уч ўлчамли сканерловчи ToF-сенсор бўлиши мумкин, бошқа модуллари сирлигича қолаётир.

Xiaomi эртага Mi Band 4'дан ташқари еттита қурилмани, шу қаторда "дунёни ўзгартирувчи" сирли маҳсулотини ҳам тақдим қилади!

Xiaomi барча даврларнинг энг яхши стартапларидан бири ва ушбу компаниянинг ҳар бир эълони бошқа техногигантларники каби муҳим аҳамиятга эга. Эртага бўлиб ўтиши режалаштирилган, тизерига кўра нақ саккизта қурилма кўрсатилиши айтилаётган намойиш, айни

Oppo дунёдаги илк - ҳам букилувчан, ҳам камераси корпусдан чиқувчи смартфонни патентлади! (+Render)

Oppo анчадан буён букланадиган смартфонлар устида ишламоқда, хусусан Mobile World Congress 2019 кўргазмасида ҳам шундай моделнинг илк прототипини кўрсатган эди. Бугун эса голландиялик манбаа компаниянинг яна бир букланувчи модели рендерларини эълон

Иккинчи уриниш: Samsung Galaxy Fold ҳам Huawei Mate X билан бир вақтда сотувга чиқади

Samsung ушбу инқилобий қурилмасини асосий рақиби – Huawei Mate X гаджетидан 2-3 ой аввал сотувга чиқариб устунликка эришмоқчи эди. Бироқ унинг экранидаги муаммолар сабабли қайтариб олингач...

Redmi, Huawei, OnePlus ва Vivo смартфонлари учун экраности бармоқ изи сканери ишлаб чиқараётган компания

OnePlus 7 Pro’нинг Goodix тайёрлаган экраности дактилоскопи – саноатдаги энг яхшиси; у Huawei P30 Pro, Oppo Reno, Vivo Nex Dual Display Edition ва Samsung Galaxy S10 кабиларни ҳам ортда қолдирган.

Ўзбекистонда нега комбайнларга GPS-навигаторлар ўрнатилмоқда?

Ушбу модификациялашган датчиклар комбайн бункерига ва ёнилғи бакига ўрнатилади ҳамда ўрим-йиғим пайтида комбайн бункерига йиғилган дон миқдори ва кетаётган ёнилғи сарфини узлуксиз аниқлаб боради.

Интернет тезлиги бўйича «Ўзбектелеком» директори яна тушунтириш беришга мажбур бўлди

Тадбирда у «Ўзбекистонда интернет тезлиги қачон ҳақиқатан ҳам 10 баробар оширилади?» деган саволга жавоб берган.

Интернет-кафелар – энди компьютер ўйинлари ўйналадиган жой эмас!

Президент илгари сурган 5 та ташаббус доирасида Тошкент вилоятининг Бўка, Ўртачирчиқ, Оққўрғон ва Пискент туманларида ҳам Рақамли технологиялар ўқув марказларининг очилиш маросимлари бўлиб ўтди.

«Жонли» видео: Oppo ҳам селфи-камераси дисплей остига яширилган смартфон тайёрлади!

Камера ишламаётган пайти экранда уни умуман пайқашнинг имкони йўқ. Лекин тегишли илова ишга туширилиши билан дисплейда ўша жойи қорайиб, селфи-камера оддий режимда ўз ишини бажаради.

Xiaomi олд камераси экран остига яширилган дунёдаги илк смартфонни «жонли» видеода ишлатиб кўрсатди!

Galaxy S10 флагманларида селфи-камера учун дисплей тешилган бўлса, Xiaomi янада илгарилаб кетди. Яъни, у аллақачон экраннинг остига яширилган, тўлақонли кўринмас илк камерани амалда ишлатиб кўрсатди.

Эксклюзив видео: АҚШ президентининг «Охирзамон самолёти»ни ичкаридан томоша қиламиз!

Айни дамда АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари арсеналида шунақа самолётдан тўрттаси мавжуд. «Бу – гўёки захирадаги Пентагон. Ҳафтада 7 кун, сутканинг 24 соатида битта шундай самолёт парвозга шай ҳолда туради».

Beeline ходимлари ТАТУда очиқ маърузалар ўқишади

Beeline Тошкент Ахборот технологиялари университети билан биргаликда 2018 йилда бошланган TUIT Mobile лойиҳасини давом эттирмоқда. Компаниянинг техник ва IT бўлинмалари ходимлари ТАТУ талабаларини Beeline‘нинг янги технологик лабораториясида уяли алоқа

Huawei юртимизда янги технологиялар устунликларини намойиш қилди

Ташриф давомида бир қатор давлатлар элчилари ақлли қурилмалар, 5G, сунъий онг, «булутли» технологиялар, буюмлар интернети ва хавфсиз шаҳар қурилишига доир тизимлар билан яқиндан танишишди.

Tianma компанияси Galaxy Fold’никидан ҳам зўр буклама дисплей яратди!

Қайишқоқ дисплейлар бозорига Tianma’нинг ҳам кириб келиши буклама смартфонлар яратувчилар учун танлаш имкониятини янада кенгайтиради. Табиийки, бу рақобат нархга ҳам таъсир этади.

Skai – водород ёқилғили илк учар такси тақдим қилинди!

Уни ёқилғи билан тахминан 10 дақиқада тўлдириш мумкин ва бу ўртача 4 соатлик учишга етарли бўлади. Таксида беш нафаргача киши чиқиши мумкин, унинг максимал юк кўтариш қуввати эса 450 кг.га тенг.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш