ZEISS камерали Nokia 7 тақдим этилди: ажойиб дизайн қулай нархда! (+видео)

Nokia 7 асосий ва олд камераларни баравар қўллаган ҳолда фото ва видео тасвирга ола билади. OZO технологияси эса «360-даражали» овоз ёзиш имконини беради.

Samsung инқилобий смартфонини билакка тақиладиган қилмоқчи

Чизмаларни кўрсатишича, тақилувчи гаджетнинг дисплейи нафақат қийшайиши, балки буралиши ҳам мумкин! Булар Samsung ўзининг инқилобий смартфонини билакка тақишга мослаштираётганидан дарак беради.

Биринчи буклама смартфон – ZTE Axon M тақдим этилди! (+видео)

Смартфон-трансформер иккита 5,2 дюймли, Full HD-дисплейга эга. Уни икки томонга – экранларни ичкарида ёки ташқарида қолдириб ҳам букласа бўлади. Очилганида у 6,75 дюймлик экранли планшетга айланади.

Qualcomm смартфонлар учун дунёдаги илк 5G-модемни тақдим этди (+видео)

Qualcomm Snapdragon X50 5G-модеми сониясига 1 гигабит тезликни таъминлайди ва 28 ГГц частотали mmWave тизимида уланади. Уни 5G алоқа стандартини қўллаб-қувватловчи келажак смартфонларида қўллашади.

Samsung «ақлли» трекер-брелок ишлаб чиқди

Samsung Connect Tag ўзи бириктирилган объектнинг жойлашув ўрнини уяли тармоқлар, Wi-Fi, GPS/ГЛОНАСС орқали юқори даражада аниқлайди ва маълумотни Android-қурилмага жўнатади.

Мутлақо ромсиз смартфонни умуман танилмаган бир компания яратди (+видео)

Дисплейнинг юқори ва пастки қисмида кенг ромлари бўлган рақобатчиларидан фарқли равишда, мазкур смартфоннинг экрани атрофи бир хилдаги юпқагина ром билан чегараланган.

iPhone учун Apple Pencil стилусини яратишади

Apple ҳамёнбопликни кўзда тутган ҳолда, айфонлар учун «суперконденсатор» туридаги стилус тақдим этади. Уни ишлаб чиқариш нисбатан арзонга тушади, аммо қўллашда у оддий ручкага ўхшаш бўлади.

Galaxy S9’га бошқа смартфонларда умуман бўлмаган бир датчик ҳам қўшилади

Олдин бундай датчиклар ё аниқ ўлчашга имкон бермайдиган даражада кичик, ё смартфонга жойлашмайдиган даражада катта бўларди. Samsung олтин ўрталикни топди – бу датчик смартфон корпуси ичига жойланади.

Mate 10 Pro – Huawei’нинг илк стилусли флагмани суратлари чиқди

Бу флагманини Huawei ўзининг энг илғор Kirin 970 процессори билан жиҳозлайди. Девайснинг диагонали 5,99 дюймга, аниқлиги 1440x2880 пикселга тенг IPS-дисплейининг томонлари ўзаро 18:9 нисбатда.

Galaxy Note 9’да бармоқ изи сканери экраннинг ўзига жойланади

Apple ҳам шу функцияни iPhone X моделига татбиқ этмоқчи эди, бироқ вақт тиғизлиги сабабли бундан воз кечишига тўғри келганди. Бунинг ўрнига эса юзни таниб блокни очувчи Face ID тизими жорий этилган.

Танишинг: Алиса – Россиянинг илк интеллектуал овозли ёрдамчиси

Яндекс компанияси ўзининг интеллектуал овозли ёрдамчиси – «Алиса»ни тақдим этди. Бу – олдиндан белгилаб қўйилган жавоблар тўплами билан чекланмайдиган дунёдаги биринчи овозли ёрдамчидир.

Букилувчан Samsung Galaxy X ҳақиқий эксклюзив бўлади

Букилувчан тузилишли Galaxy X, нархи баландлиги боис, iPhone X’дан ҳам ноёб смартфон бўлади. Бу гаджет умумий 100 минг донагина ишлаб чиқарилади ва фақат кам сонли мамлакатлардагина сотилади.

Юзни асранг, энди Facebook’ка айнан у билан кирасиз!

Мазкур функция олдин ҳам айни шу аккаунтга кирилган қурилмалардагина ишлайди. Бу усул икки босқичли аутентификациялаш билан бирга қўшимча ҳимоя чораси бўлиб хизмат қилади.

Google барча сенсорли қурилмалар «қотили» учун патент олди

Ушбу технологияни қўллаб-қувватловчи «ақлли» қурилма фойдаланувчининг қўл-бармоқ ишораларини эслаб қолишга ҳамда улардан ҳар бирига алоҳида буйруқни белгилашга қодир.

Ромсиз Mate 10 Pro камераси ҳам iPhone X ва LG V30’дан қолишмайди

Mate 10 Pro асосий камераси LG V30 ва iPhone X’дан қолишмайди, унинг ҳар иккала модули ҳам f/1,6 ёруғлик кучига эга объектив билан жиҳозланган. Kirin 970 процессори эса худди инсон миясидек ишлайди.

iPhone X услубидаги классика: ромсиз iPhone SE’нинг фото ва видеоси чиқди!

Ромсиз iPhone SE’нинг «юраги» – Apple A10 процессори, тезкор хотираси эса 2 гигабайтлик бўлади. Асосий камераси ҳар бири 12 мегапикселли иккита фотомодулдан иборат, олд камера эса 5 мегапикселли.

Samsung букланувчи Galaxy X смартфонини чиқармоқчи!

Букилувчан Galaxy X аллақачонлар урфдан чиққан «раскладушка»ларга ўхшаш бўлади. Фақат экран телефоннинг олд панели деярли буткул қоплаб туради ва букиш чизиғи дисплейнинг қоқ ўртасидан ўтади.

Ҳақиқий ромсиз смартфон қанақа бўлишини Sharp кўрсатиб қўймоқчи!

Ромсизлик трендга айланмасидан анча олдин ромсиз смартфон чиқарган Sharp’нинг шашти баланд – у ҳаммани «ўз телефонини алмаштиришга мажбур қилиш»ни, яна урфдан бир қадам олдинга чиқиб олишни кўзлаган.

Хакерлар смартфонни ультратовуш ёрдамида бузиб кира олишади! (+видео)

Alexa, Siri, Cortana ва Google Assistant сингари ёрдамчилар гаджет эгасининг рухсатини кутиб ўтирмасдан, ҳатто унга билдирмасдан ҳам турли амалларни бажара олишар экан.

Ўзбекистонда йўлкира тўлашнинг автоматлаштирилган тизими ишга тушади

Янги тизим йилига камида 35-40 миллиард сўмни тежаб қолишдан ташқари, йўловчилар учун ҳам талай қулайликлар тақдим этади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш