Apple AirPods’нинг яна бир кушандаси – Nubia Pods симсиз қулоқчини битта смартфон нархида сотилади!

Ушбу қурилма битта қувват билан 6,5 соатгача ишлай олади. Ғилофидаги 410 мА/соатлик аккумулятор эса унинг ишлаш муддатини 24 соатгача узайтириш имконини беради.

Nubia Alpha тақдим этилди – билакка тақилувчи соат-смартфон (+видео)

Ушбу билагузук-смартфонни овозли буйруқлар орқали, multi-touch технологиясига кўра экрандаги ва ҳатто экранга тегинмай туриб ҳаводаги қўл ишоралари ёрдамида ҳам бошқариш мумкин!

РАСМАН: Nubia қайишқоқ экранли инқилобий смартфон-соатини MWC 2019’да тақдим этади

Nubia Alpha – смартфон ва «ақлли соат»нинг чатишмаси, десак ҳам хато бўлмайди – у металл тасмача бўйлаб жойлашган қайишқоқ OLED-экранга эга.

2019 йил бошидаги энг кучли ўнта смартфон (AnTuTu рейтинги): улоқни энди яна бир хитойлик илиб кетди!

Ўтган галги рўйхатда энг юксак тўртта ўринни бировга бермаган Huawei смартфонлари бу гал ҳам юқори поғоналарда туришибди. Лекин етакчи флагман барибир бошқа компанияники.

AnTuTu рейтинги: 2018 йил декабргача энг зўр Android-смартфонлар!

Бу ойда ҳам энг зўр ўнта смартфон рейтингига на Samsung, на хитойдан ташқаридаги бошқа бирор машҳур смартфонсоз қурилмаси кира олмаган!

РАСМАН: Nubia ҳам иккинчи геймерофони – Red Magic 2’ни жангга тайёрлаяпти! (+«жонли» сурат)

Ушбу иккинчи «Қизил Жоду» Snapdragon 845 чипига, 8 гигабайтгача тезкор ва 128-256 гигабайтлик доимий хотирага эга. Унинг корпуси ёнларида махсус тугмачалар бўлиб, улардан ўйинда фойдаланилади.

Nubia Z18S эмас, балки Nubia X: қўш экранли «аломат» смартфон компаниянинг 6 йиллиги санасида тақдим этилади

Nubia X иккита тўлақонли экран – 6,26 дюймлик суюқ қристалли ва 5,1 дюймлик OLED- дисплейга эга. Унинг фақат бир томонида камера бўлиб, жуфт модулли – 24 ва 16 мегапикселли датчиклардан иборат.

ZTE Nubia флагмани: олд камераси ва экран «кемтиги» йўқ, аммо экрани ва бармоқ изи сканери иккитадан!

ZTE ҳозирда тайёрлаётган Nubia смартфонида нафақат экран, балки ҳатто бармоқ изи датчиги ҳам иккита бўлади. Суратларга қараганда, улар корпуснинг иккита ён қирраларига жойлаштирилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш