Apple iPhone 13 Pro'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Apple iPhone 13 Pro'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

iPhone 13 сериясида камера бўйича энг такомиллашган смартфон бу - iPhone 13 Pro ҳисобланади. Ўтган йилги Pro ҳамда Pro Max'дан фарқли равишда, бу йилги моделларни фақатгина уларнинг ҳажми ажратиб туради. Қолган барча техник жиҳатлар иккала смартфонда бир хил.

ЎҚИНГ: iPhone 13'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

iPhone 13 Pro катта сенсорга эга бўлган янги камералар билан жиҳозланган. Бу эса ўз навбатида тасвир барқарорлигини ҳам яхшилаган. Шунингдек, Pro Max модели эга бўлган 3х телефото камера ҳам Pro моделига ўрнатилган. Ўтган йилги 12 Pro Max'даги баъзи камеранинг хусусиятлари 12 Pro'да йўқ эди. Бироқ бу йилги Pro ҳамда Pro Max моделларини фақатгина уларнинг ҳажми ажратиб туради холос.

Фото: GSMArena

iPhone 13 Pro янги автофокус ҳамда макро имкониятларини қўллаб-қувватловчи ультракенг камера билан жиҳозланган. Унинг дисплейи ProMotion функциясига эга бўлиб, 120Hz экран янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайди. Қурилмада яна бир қанча ўзгаришалар бўлган. Хусусан, аккумулятор сиғими 10% га ошган. Буни жуда катта ўсиш демаслик мумкин, бироқ қурилманинг дисплейи адаптив частотага эга. Бу эса ўз навбатида аккумулятор автономлик вақтини яхшилайди.

Смартфон янги A15 Bionic чипида ишлайди. Бу ҳозирда энг унумдорлиги юқори бўлган чиплардан бири. Қурилма дисплейининг юқорисидаги қош ҳам 20% кичрайган.

Apple iPhone 13 Pro'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 146.7х71.5х7.7мм, 204г; олд панель шиша (Gorilla Glass), орқа панель шиша (Gorilla Glass), зангламас пўлат ром; IP68 сув ва чангдан ҳимоя стандарти.

> Дисплей: 6.10 дюймли Super Retina HDR OLED, 120Hz экран янгиланиш частотаси, HDR10, Dolby Vision, 1200 нит ёрқинлик (максимал), 1170х2532 пиксел резолюция, 19.48:9 форма фактори, 460ppi зичлик.

> Чипсет: Apple A15 Bionic (5 нм): 6 ядроли (2x3.22 GHz Avalanche + 4xX.X GHz Blizzard); Apple GPU (5-core graphics).

> Хотира: 6/128ГБ, 6/256ГБ, 6/512ГБ, 6ГБ/1ТБ.

> ОТ/Дастурий таъминот: iOS 15.

> Камера: Асосий камера: 12МП f/1.5, 26мм, 1.9µm, dual pixel PDAF, ҳаракатланувчи сенсорли стабилизация; Телефото камера: 12МП, f/2.8, 77мм, PDAF, OIS, 3х оптик зум; Ультракенг камера: 12МП, f/1.8, 13мм, 120˚, PDAF; TOF 3D LiDAR scanner.

> Селфи камера: 12МП, f/2.2, 23мм, 1/3.6“; CL 3D.

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К@24/30/60 кадр/сек, [email protected]/60/120/240 кадр/сек, 10‑бит HDR, Dolby Vision HDR (60 кадр/секундгача), ProRes, Cinematic режим, стерео овоз ёзиш имконияти; Селфи камера: 4К@24/25/30/60 кадр/сек, [email protected]/60/120 кадр/сек, gyro-EIS.

> Аккумулятор: 3,095 мАс, 23 ватт қувватланиш имконияти, 50% - 30 дақиқада (рекламага кўра), USB Power Delivery 2.0, 15 ватт MagSafe зарядлаш технологияси, 7.5 ватт симсиз қувватланиш имконияти .

> Бошқа: Face ID, NFC, Siri овозли бошқарув ёрдамчиси.

Қадоқ таркиби

Apple ўз смартфонларининг қутисидан керакли аксессуарларни олиб ташламоқда. Бунга компания электрон чиқитларни камайтиришга эътибор қаратётганини сабаб қилиб кўрсатмоқда. Ҳатто Apple бу йилги iPhone'ларнинг қадоғидан плёнка ўрамларни олиб ташлади.

Фото: GSMArena

Қутида эса смартфон билан бирга Lightning кабели, SIM карта эжектори ҳамда Apple стикер бўлади холос.

ЎҚИНГ: iPad mini (2021)'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Xabarlarni tez va oson o'qish uchun Android ilovamizni saqlab oling.