Apple янги авлод AirPods’ларга ғайриоддий датчик ҳам қўшяпти

  •   DiMaX
  •  263
  •  26.05.2020 11:40

Apple янги авлод AirPods’ларга ғайриоддий датчик ҳам қўшяпти

Купертинолик корпорация бу йил чиқарадиган 15 хил янги девайс рўйхатини эълон қилгандик. Шулардан бири – AirPods симсиз қулоқчини ҳақида ғалати маълумот пайдо бўлди.

ЎҚИНГ: Интернет орқали AirPods буюртма қилган қизга ўз боши катталигидаги қулоқчин етиб келди!

DigiTimes нашрининг ёзиишча, Apple янги авлод имсиз қулоқчинларини ёритилиш датчиги билан таъминлаяпти. Бу одатда смартфонларда бўладиган, атрофнинг ёруғлик даражасига қараб экран ёринлигини созлашга ёрдм берувчи модулдир.

AirPods’ларда бу датчик саломатликни мониторинг қилувчи тизимнинг узвий бир бўлаги тарзида қўлланади. Унинг вазифалари ҳақидаги тафсилотлар маълум қилинмаяпти, бироқ сенсор фойдаланувчининг пульсини, қадам ўлчагич ишини назорат қилиш, шунингдек, бош ҳаракатини кузатиб бориш учун хизмат қилса керак.

Булардан ташқари, янги датчик қоннинг кислород билан тўйинганлик даражасини ҳам мониторинг қилиб боради. Шунга ўхшаш сенсорлар касалхоналарда ҳам қўлланади – улар кўпинча бармоққа кийдирилади ва қон томирлари орқали ўтувчи ёруғлик миқдорини қайд этади.

Қулоқчин дизйнида жиддий ўзгаришлар қилмасдан туриб бундай датчикни жорий этишни Apple қандай уддалаши ҳозирча номаълум. Ёруғлик сенсорига эга AirPods ҳамда AirPods Pro симсиз қулоқчинлари бу йил ёки келаси йил чиқиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Apple’нинг зиқналиги авжига чиқди: у iPhone қадоғидан муҳим аксессуарни олиб ташлаяпти!