Galaxy S21 FE'нинг тақдим этилиш санаси аниқ бўлди

Galaxy S21 FE'нинг тақдим этилиш санаси аниқ бўлди

Ўтган ҳафтада SamMobile Galaxy S21 FE 2021 йил январь ойида сотувга чиқиши ҳақида хабар берган эди. Кўп ўтмай, айрим манбалар смартфон бу санадан олдинроқ тақдим этилиши ҳақида маълумот берди. 

@jon_prosser маълумотига кўра, Galaxy S21 FE'нинг тақдим этилиш санаси январь ойига қолдирилди. Бу эса SamMobile'нинг аввалги маълумотларини тасдиқлади. Қурилма эса катта эҳтимол билан январь ойининг ўн биринчи кунида тақдим этилади. 

Аввалроқ Samsung ушбу смартфонни октябрда тақдим этмоқчи эди, бироқ айрим сабабларга кўра тақдимот санаси кечиктирилган эди. Бунга катта эҳтимол билан дунё миқиёсида яримўтказгичларнинг етишмаётгани сабаб бўлган. 

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy W22 расман тақдим этилди 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!