Google Pixel 6 смартфонининг тақдим этилиш санаси ҳамда нархи аниқ бўлиди

Google Pixel 6 смартфонининг тақдим этилиш санаси ҳамда нархи аниқ бўлиди

Google 19 октябрь, сешанба куни Pixel 6 ва 6 Pro смартфонини тақдим этади. Немис ритейлерининг реклама варақаси Германияда Pixel 6 қурилмасининг нархи 649 еврони ташкил этишини кўрсатди.

Saturn ритейлери Pixel 6 учун олдиндан буюртма берган харидорларга акция таклиф қилмоқда. Агар улар 19—27 октабр санаси оралиғида Saturn дўкони орқали қурилмага олдиндан буюртма қилган бўлсалар, харидорлар Bose 700 қулоқчинларини совға тариқасида қўлга киритишлари мумкин.

Компания расман смартфонларнинг нархини эълон қилмаган бўлса-да, миш-мишларда Pixel 6 смартфони 649 евро, Pixel 6 Pro эса 899 евро нархда сотувга чиқиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Google эскирган операцион тизимларидан ўз сервисларини узиб қўйди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!