Ўзбекистонда энди хорижликларга ҳам ID-карталар берилади

  •   DiMaX
  •  245
  •  06.03.2021 16:02

Ўзбекистонда энди хорижликларга ҳам ID-карталар берилади

Энди Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқаролари, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам чет эл фуқаросининг ID-картасини олишади. Бу тўғрида UZZOOM нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Биометрик паспорт ўрнига олинадиган ID-карта ҳақида батафсил маълумот

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари «Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидаги ҳуқуқий ҳолати тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилдилар.

Ушбу ҳужжат тўғридан-тўғри ҳаракат қонунига айланади, у бугунги кунда амалда бўлган 25дан ортиқ меъёрий ҳужжатларни бирлаштиради.

Ҳужжат чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятларини акс эттиради, шунингдек, унда Ўзбекистондан сиёсий бошпана олиш тартиби аниқ кўрсатилган.

Чет эл фуқаросининг ID-карталари мамлакатга кириш, чиқиш ва мамлакатда бўлиш ҳуқуқини беради.

ЎҚИНГ: ID-карта – универсал паспорт: барча маълумотлар битта картада (+видеоқўлланма)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!