Xiaomi компанияси Redmi K40s смартфонини тақдим этмоқчи

Xiaomi компанияси Redmi K40s смартфонини тақдим этмоқчи

Машҳур Weibo типстернинг маълумотларига кўра, Xiaomi ўзининг 11Т смартфонини Хитойда Redmi K40s сифатида сотувга чиқаришга тайёрланмоқда.

Xiaomi T11 фарқли ўлароқ, ушбу қурилма 120 ватт тезкор қувватланиш имкониятга эга бўлади. 3C сертификати эса ушбу маълумотни тасдиқлади. 

Кўриб турганингиздек, K16 код номли қурилма 33W, 67W ва 120W зарядлаш тезлигини қўллаб-қувватлайди. Смартфон Dimensity 1200 чипида ишлайди ҳамда 6,67 дюймли 120Hz OLED дисплейига эга бўлади. Зарядлашдан ташқари, K40s смартфони 11T Pro каби Harman Kardon стерео карнайларни билан ҳам жиҳозланади. 

ЎҚИНГ: Xiaomi Black Shark 4S'нинг дизайни ҳамда техник жиҳатлари маълум бўлди 

Sayt yangiliklaridan doimiy xabardor bo'lish uchun Telegram kanalimizga qo'shiling!