Redmi Note 11 сериясининг илк тафсилотлари маълум бўлди

Redmi Note 11 сериясининг илк тафсилотлари маълум бўлди

Янги тарқалган миш-мишларга кўра, Redmi суббрендининг Note 11, Note 11 Pro, Note 11 Pro Max смартфонлари 120 ваттлик қувватлаш технологиясига эга бўлади.

Бу ҳақида Digital Chat Station хабар бермоқда. Ҳозирги Note 10 Pro ҳамда Pro Max моделларини 33 ваттда қувват олишини ҳисобга олсак, буни катта ўзгариш дейиш мумкин.

Ҳозирда сотилаётган Xiaomi смартфонлари орасида 11T Pro ҳамда Mix 4 смартфонлари 120 ватт тезкор қувватланиш имкониятини қўллаб-қувватлайди.

Ҳозирча Redmi Note 11 сериясининг бошқа техник жиҳатлари ҳақида бошқа маълумотлар йўқ. Янги тафсилотлар тез орада эълон қилинади.

ЎҚИНГ: Xiaomi ҳамда Redmi флагманлари Android 12 тизимига ўтади

Sayt yangiliklaridan doimiy xabardor bo'lish uchun Telegram kanalimizga qo'shiling!