Янги Honor 50 смартфони Google сервисларига эга бўлади

Янги Honor 50 смартфони Google сервисларига эга бўлади

Honor компанияси шу бренд номидаги смартфонларда Google сервислари бўлишига ваъда берган эди. Компаниянинг Twitter'даги расмий аккаунтига кўра, 26 октябрда Европада сотувга чиқиши режалаштирилётган Honor 50 смартфонида Google сервислари бўлади. 

Ушбу қурилма компанияга Хитой бозорида смартфон сотиш бўйича учинчи ўринга чиқиб олишига кўмаклашади. Компания, шунингдек, Европада ҳам шундай муваффақиятга эришишга умид қилмоқда. Бироқ Хитой бозорида Honor 50 ҳамда 50 Pro смартфонлари сотувга чиқса, Европа бозорида фақатгина Honor 50 қурилмасининг ўзи сотилади холос. 

Шундай бўлса ҳам, Honor 50 смартфони яхши даражадаги техник жиҳатларга эга. Қурилма Snapdragon 778G чипи, 5G тармоғи, Android 11 тизими, 108МП асосий камера, 32МП селфи камера билан жиҳозланади. Смартфоннинг аккумулятор сиғими 4,300 мАс бўлиб, уни 67 ваттда қувватлаш мумкин. 0% дан 70% гача қувватланиш учун қурилма атиги  20 дақиқа вақт сарфлайди. 

ЎҚИНГ: OnePlus 9RT 600Hz сенсорли намуна олиш частотаси ҳамда махсус совутиш тизимига эга бўлади