VKworld T3 – жаҳондаги энг баланд товушли телефон
VKworld компанияси дунёда аналоглари бўлмаган T3 смартфонини намойиш қилди. Телефонга сезиларли даражада катта динамик ўрнатилган. Динамикнинг ўлчамлари – 25х35 мм, товуш баландлиги бўйича смартфон бошқа қурилмаларни чангида қолдириб кетади. Унинг овоз баландлиги 146,1 дБ. iPhone 6S’дан (78,1 дБ) бу деярли икки баравар юқори.
Баланд товушдан ташқари смартфон басларни ҳам яхши чиқаради, гўё унинг ичида сабвуфер бордай. Шундай бўлса-да бундан телефон қалинлашиб кетмаган (8,7 мм).
VKworld T3 корпуси 35 та турли синов босқичларидан ўтказиладиган металл рама билан кучайтирилган. Телефоннинг орқа тарафидаги қопқоқ текстурали юзага эга бўлиб, унда бармоқ излари қолмайди, аппарат қўлдан тушиб кетмайди. Мультимедиа динамиги қопқоқнинг қуйи қисмидаги перфорация остига жойланган.
Смартфонга 5-дюймли, IPS матрицадаги HD дисплей ўрнатилган. Экран остига учта сенсорли бошқарув тугмалари жойланган, юқорида эса индикатор ва олд камерани кўриш мумкин
Тезкор хотира – 2 ГБ, доимий хотиранинг ҳажми – 16 ГБ. Асосий камера – 8 МП, олд камера – 2 МП. Аккумуляторнинг сиғими – 2500 мА/соат.
Телефон нархи ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.