“Agrobank Mobile” мобил дастурига янги хизмат қўшилди

“Agrobank Mobile” мобил дастурига янги хизмат қўшилди

«Агробанк» акциядорлик тижорат банкидан аҳоли учун янги қулайлик жорий этилди, деб Daryo.uz ёзмоқда.

Энди мижозлар республиканинг исталган ҳудудидан ва исталган вақтда барча мактабгача таълим муассасаларига тўловларни “Agrobank Mobile” мобил дастуридан қулай ва тез амалга ошириши мумкин.

Бунинг учун “Agrobank Mobile” мобил дастурига кириб, фарзандингизни туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси рақами ва cуммани киритиш кифоя. Тўловлар онлайн шаклда амалга оширилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!