Antutu версияси бўйича iPhone 7 ва iPhone 7 Plus энг кучли смартфонлар бўлиб қолмоқда

Antutu версияси бўйича iPhone 7 ва iPhone 7 Plus энг кучли смартфонлар бўлиб қолмоқда

Смартфонларнинг турли параметрлари, асосан, уларнинг ишлаш тезлиги ва самарадорлигини ўлчайдиган Antutu бенчмарки ҳар ойда жаҳоннинг энг кучли қурилмалари рейтингини эълон қилиб келади.

Ўтган сўнгги ойлар давомида Qualcomm компаниясининг энг илғор Snapdragon 821 процессорида ишлайдиган бир қатор қурилмалар сотувга чиқарилди. Гарчи ушбу процессорлар ўрнатилган смартфонлар чиндан ҳам жуда юқори самарадорликни қайд этса-да, улар ҳалигача iPhone 7 ва iPhone 7 Plus моделларини ўтиб кетишга муваффақ бўлмаган. iPhone 7 ва iPhone 7 Plus смартфонлари Antutu версияси бўйича 170 124 ва 172 644 балл билан етакчиликни сақлаб келмоқда.

5P3Rt5IvGedocvz2kGkBMJ25WVvxxZX

Android смартфонлар орасида  LeEco Le Pro 3 ҳалигача энг кучли қурилма бўлиб қолмоқда. Бироқ тез орада OnePlus 3T ва Meizu Pro 6 Plus моделлари ундан ўтиб кетиши тахмин қилинмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!