Microsoft Qualcomm Snapdragon чипида ишлайдиган планшетни сотувга чиқариши мумкин

Изоҳ йўқ

Бундан бир неча кун олдин Microsoft компанияси Qualcomm ҳамкорлик борасидан келишувга эришгани ва яқин келажакда Windows 10 дастури Snapdragon чипида ишлайдиган қурилмаларда пайдо бўлиши ҳақида сайтимизда хабар қилган эдик.

PatentlyApple сайтининг  куни кеча берган маълумотларига кўра, келаётган пайшанба куни Microsoft Хитойнинг Шэньчжен шаҳрида ўтказиладиган дастурчиларга бағишланган конференцияда бир кристалли Qualcomm Snapdragon процессорида фаолият кўрсатадиган ноутбук ҳамда планшетларни намойиш қилиши мумкин экан.

Мазкур қурилмаларга, манбанинг қайд этишича, уяли модем ўрнатилади. SoC Qualcomm Snapdragon процессори эса гаджетларга сезиларли даражада камроқ энергия сарфлашига имконият беради. Microsoft’нинг янги планшети эса Windows 10 дастурида ишлаши маълум қилинган.

Qualcomm Snapdragon процессори билан қувватланган ва Windows 10 дастурида ишлайдиган Microsoft компаниясининг янги гаджетлари 2017 йилнинг иккинчи ярмида сотувга чиқади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/terabaytuz

Мавлон Марасулов

Муаллиф

Мавлон Марасулов

Samsung Electronics Ўзбекистон ваколатхонасида ишлаган. Миллий бренд Артел телевизорлари учун биринчи ўзбекча меню муаллифи, Samsung телефонлари учун ўзбекча тахминий матн (Т9) функциясини жорий қилишда қатнашган. Жанубий Корея, Германия, Ҳиндистон, Россияда ўтказилган технология конференциялари иштирокчиси.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

Изоҳ ёзиш

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE