Windows 10’да компьютер ва ноутбукни тунги режимга автоматик ўтадиган қиламиз

Операцион тизимда ёрқин ва тўқранг режимнинг биридан иккинчисига ўтиш учун «Персонализация» параметрларига кириш керак. Auto-Night-Mode номли утилита эса ушбу ишни керакли пайтда ўзи амалга оширади.

Windows’ни флешканинг ўзига ўрнатиб олиб, исталган компьютерда ишга туширамиз!

Флешкага Windows’ни ўрнатиб қўйсангиз, уни исталган компьютер ёки ноутбукка тиқиб, фойдаланаверасиз – ўзингиз билан ноутбук кўтариб юришга ҳожат бўлмайди.

Windows 10 тизимини ўрнатилувчи ISO-файл сифатида Microsoft расмий сайтидан бепул кўчириб оламиз

Расмий ва легал ISO-файлни компьютерингизга сақлаб оласиз, кейин уни компакт-дискка кўчириб, бошқа компьютер ва ноутбукларга ўрнатаверасиз!

Windows 10’да янгиланишлар ўрнатилишини осонгина чеклаб қўямиз

Бу дастурда иккитагина опция бор: «Enable Service» (янгиланишлар ёқиқ) ва «Disable Service» (янгиланишлар ўчиқ). Керагини танлаб, «Apply Now» тугмачасини босасиз – компьютерни ўчириб-ёқиш ҳам шартмас.

Windows 10 тизимидан Internet Explorer’ни олиб ташлашнинг икки усули

Internet Explorer браузери аллақачон истеъмолдан чиқиб бўлган эса-да, барибир ҳозиргача Windows 10 тизимининг стандарт жамланмасида мавжуд. Уни тизимдан ўчириб ташлашнинг эса иккита усули бор...

Компьютер ва ноутбукни флешка ва қаттиқ дискларни хавфсиз суғуриладиган қилиб созлаймиз

Компьютер ва ноутбуклардан ташқи хотира қурилмалари – флешка ва қаттиқ дискларни бирданига узиб қўйиш хавфли. Қуйида шуни хавфсиз қилиб қўйиш ва уни тезлаштириш йўлини билиб оламиз.

Windows 10 May 2019 Update тақдим этилди: янгиланишларни энди ўзингиз бошқара оласиз!

Энди фойдаланувчига янгиланиш тайёр эканлиги ҳақида билдиришнома келади; уни ҳозир ўрнатиш ёки 35 кунгача пауза қилиб туриш ҳар кимнинг ўз ихтиёрида бўлади.

ЖОСУСЛАРДАН САҚЛАНИНГ: Windows 10 тизимида веб-камерани ўчириб қўямиз

АҚШ Федерал қидирув бюроси директори – 2016 йили бир террорчининг iPhone’ини блокдан чиқариб беришлари учун хакерларга миллионлаб доллар тўлаган киши ҳам, веб-камераларни ёпиб қўйишни маслаҳат берган.

Xbox One ўйинларини энди Windows 10’да ўйнаш мумкин бўлади

Xbox ҳамда Xbox One ўз архитектурасига кўра компьютерларга жуда яқин. Windows 10 тизимининг кейинги жамланмаларида Microsoft чиндан ҳам геймерларга шундай имкониятни тақдим этадиган кўринади.

Хакер тўлақонли Windows 10 тизимини ва Fallout ўйинини эски русумдаги смартфонга ўрнатди!

Windows 10 нисбатан замонавий – Snapdragon 835 чипли қурилмаларга мўлжалланган. Шунга қарамай, Wall SoGB буни уддалабгина қолмасдан, яна Windows’га мўлжалланган ўйинни ҳам Lumia 950 XL’га ўрнатган.

Ҳатто кузатув функцияси ўчирилганда ҳам Windows 10 айғоқчилик қилади, аммо бунга чек қўйишнинг осонгина йўли топилди!

Сизнинг фаолиятингиз устидан Windows 10 кузатувини буткул чеклаш учун биттагина реестр файлини юклаб олиб, ишга тушириш кифоя!

Аввал Apple, энди  Microsoft... уларга сизнинг биометрик маълумотларингиз керак!

Microsoft яқинда Windows 10 фойдаланувчилари учун “Windows Hello” дастурини ишга туширишини маълум қилди.

Windows 10’нинг навбатдаги янгиланиши iPhone эгаларига ҳам муаммолар олиб келди!

Булардан ташқари, Windows 10 тизимида яна VPN орқали уланишда, ташқи хотира қурилмаларини улашда хатоликлар ва бошқа айрим баглар кузатилмоқда. Бу каби муаммоларга дуч келмаслик йўлини ўрганиб олинг!

Microsoft яна Windows 10’ни «майиб» қилувчи янгиланиш тарқатди. Аммо бу муаммонинг ечими бор!

Агарда янгиланиш сабабли сизнинг ҳам компьютерингиз ёки ноутбукингизда «синий экран смерти» муаммоси учраган бўлса, уни бартараф этиш йўлини ўрганиб олинг.

Windows 10’нинг автоматик янгиланишини осонгина ўчириб, мегабайтлар ва ресурсларни тежаймиз!

Бир неча сониягина вақт ажратиб, Windows 10’нинг автоматик янгиланишини буткул ўчириб қўйиш билан сиз анчагина интернет-трафикни тежашга ва компьютер самарадорлигини яхшилашга эришасиз.

Microsoft ўз хатосини тан олиб, Windows 10 янгиланишини тўхтатди

Ушбу янгиланишдан сўнг фойдаланувчиларнинг компьютерларидан айрим файллари йўқолиб қолаётганлиги аниқланган.

Windows 10 янгиланди, аммо уни ўрнатманг – файлларингизни ўчириб юборади!

Энг ёмони – бу муаммо кўпинча айнан стандарт «Documents» жилдида учрамоқда. Айримларда эса ҳатто операцион тизим ўрнатилган дискдаги барча жилд файллар ўчиб кетиб, фақат тизим файлларигина қолган.

Ноҳалол кураш: Microsoft очиқчасига Google Chrome’га қарши чиқа бошлади

Microsoft компанияси Windows 10 тизимига кутилмаган битта янгилик киритди. Энди фойдаланувчи компьютерига Google Chrome браузерини ўрнатишга ҳаракат қилса, тизим уни бу фикридан қайтаришга уринади.

Windows 10 компьютердан SMS юборишни ўрганди

Смартфонни блокдан чиқармай туриб, ундаги хабарларни Your Phone орқали компьютерда очиб ўқиш ва компьютернинг ўзиданоқ жавоб ёзиб жўнатиш мумкин.

Windows 10’да компьютерни автоматик тозаланиб турадиган қиламиз!

«Хотира назорати» функциясини созлаб бўлгач, «Ҳозироқ тозалаш» тугмачасини босасиз ва кейин натижани кўриб ҳайратда қоласиз – компьютерингизда бир неча гигабайтлаб жой очилади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш