Янги iPad’лар намойиши кечиктирилиши мумкин

Изоҳ

АҚШнинг Apple компанияси 10 нанометрли технология асосида тайёрланадиган процессорларни ишлаб чиқаришдаги паст иш коэффициенти туфайли навбатдаги iPad планшетларининг намойишини кечиктириши мумкин. Бу ҳақда мазкур саноат билан боғлиқ манбага таяниб Тайваннинг DigiTimes сайти хабар тарқатган.

Янги планшетларнинг тақдимоти 2017 йилнинг март ойига режаланган эди. Бироқ 10 нм технологиясидаги чипларни тайёрлайдиган TSMC (Taiwan Semiconductor Manufacturing Company) ва Samsung компаниялари ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда.

TSMC 10 нанометрли  Apple A10X  чипларини келгуси йилнинг март ойида ялпи тартибда ишлаб чиқаришни бошлаши керак эди, аммо паст иш коэффициенти сабаб ушбу график бузилганлиги айтилмоқда.

Аввалроқ пайдо бўлган хабарларга кўра, Apple 2017 йилда 9,7 ва 12,9 дюймли янги iPad Pro, шунингдек, 7,9 дюймли  iPad mini ва ингичка рамкали Home тугмасидан холи 10,9 дюймли  iPad планшетларини тақдим қилиши кутилаётган эди.

Мавлон Марасулов

Муаллиф

Мавлон Марасулов

Samsung Electronics Ўзбекистон ваколатхонасида ишлаган. Миллий бренд Артел телевизорлари учун биринчи ўзбекча меню муаллифи, Samsung телефонлари учун ўзбекча тахминий матн (Т9) функциясини жорий қилишда қатнашган. Жанубий Корея, Германия, Ҳиндистон, Россияда ўтказилган технология конференциялари иштирокчиси.

Кейингиси

Сўнгги Мақолалар

post Муҳокамага қўшилинг