HP ёниб кетиш хавфи туфайли 101 минг ноутбук батареясини қайтаради

HP ёниб кетиш хавфи туфайли 101 минг ноутбук батареясини қайтаради

АҚШнинг HP компанияси ёниб кетиш хавфи туфайли 101 минг ноутбук батареясини чақириб олади, деб ёзмоқда 3D News.

2016 йилнинг ўрталарида HP 41 мингта портатив компьютер аккумуляторларини чақириб олишини эълон қилган эди. Бу галги 101 мингта батарея эса 2013-2016 йиллар давомида ишлаб чиқарилган ноутбукларга, жумладан, нашрнинг қайд этишича, HP Compaq, HP ProBook, HP Envy, Compaq Presario ва HP Pavilion маркасидаги ноутбукларга ўрнатилган.

Бундан ташқари, дефектли батареялар алоҳида сотилган ёки сервис марказалрига етказиб берилган. Носоз батареялар ёнғин келтириб чиқариши ёки куйишга сабаб бўлиши мумкин экан.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!