Расмий: Россияда LG G6’га буюртма қабул қилиш бошланди

Расмий: Россияда LG G6’га буюртма қабул қилиш бошланди

LG G6 флагмани MWC 2017 халқаро анжуманида март ойининг бошида тақдим қилинган эди. Айни пайтда россиялик дилерлар томонидан LG G6 смартфонига буюртмалар қабул қилишни бошлаб юборишди.

Россияликларга Android 7.0 Nougat операцион тизимида ишлайдиган смартфоннинг оқ, қора ва кумуш рангли талқинлари етказиб берилади. Унинг расмий баҳоси 51 990 рубль, яъни 915 АҚШ долларини ташкил қилади. LG G6 Европа бозорида 813 АҚШ долларидан савдога чиқарилиши маълум қилинган.

Аввал маълум қилинганидек, 5.7 дюймли LG G6’нинг энг юқори талқини фақат АҚШ ва Канада давлатларида сотилади. Унинг оддий талқиндан ягона фарқи – симсиз қувват олиш модулига эгалигидир. Осиё ва Европа бозорларига LG G6’нинг рақам-аналог овоз таржимони, яъни Hi-Fi Quad DAC қурилмаси ўрнатилган талқини сотилади. Яъни, бу қурилма смартфоннинг овоз имкониятларини оширади.

Флагманга 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ UFS 2.0 технологиясига эга, яъни маълумот алмашиш жараёни ҳозирги анъанавий флешкалардан 5 баробар тезкор бўлган доимий хотира ўрнатилади. 3300 мА соат электр токи сиғимига эга аккумуляторни Quick Charge 3.0 технологияси ёрдамида тезкор қувватлаш мумкин. LG G6 5,7 дюймли, QHD+ (1440 x 2880 пикселли) сиғимли FullVision дисплейга, 120 градус бурчак остида сурат олувчи 13 мегапикселли 2 та объективдан иборат бош камерага, 2016 йилнинг илғор Qualcomm Snapdragon 821 процессорига эга.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!