iOS 10.3: инновацион тизимдаги 8 та янги функция

iOS 10.3: инновацион тизимдаги 8 та янги функция

Apple’нинг маълум қилишича, 27 март куни эълон қилинган навбатдаги — iOS 10.3 операцион тизими iPhone ҳамда iPad фойдаланувчилари турмуш тарзини янада қулайлаштирувчи қатор янги жиҳатларга эга.

Такомиллашган платформа мобиль иловалардаги сунъий мушоҳада қобилиятини янада ошириб, маълумот-ахборот билан ишлашда қўшимча функцияларни бажаришларига хизмат қилади. Шунингдек, янгиланган тизимда ҳам ахборот-маълумотлар ва вируслар ҳужумига қарши ҳимояни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Қуйида iOS 10.3’нинг 8 та ўзига хос янгилиги билан сизларни таништирамиз.

1. “AirPods” аудио қулоқчинларни топиш
iOS 10.3’да жорий қилинган ажойиб ва қизиқарли Find My AirPods функцияси «iPhone’ни топиш» иловасидан ўрин эгаллаган. Унинг ёрдамида сиз харитада симсиз, тугмадек келадиган AirPods аудио қулоқчинларининг қаерда қолиб кетганини кўрасиз. Уни осонроқ топиш учун функция ёрдамида қурилма ўзидан овоз ҳам чиқаради. Илова панелининг қуйи қисмидаги карнай белгиси ёрдамида ўнг ва чап томон ёки йўқолган қулоқчинда овозни бир вақтнинг ўзида фаоллаштириш мумкин. Компания Find My AirPods’ни ишлатиб кўришдан аввал аудио қулоқчинларнинг қулоқда эмаслигига ишонч ҳосил қилишни маслаҳат бермоқда. Акс ҳолда, уларнинг чийиллашидан гаранг бўлиб қолиш мумкин 🙂

2. Янгиланган илова анимацияси
iOS 10.3’да бош экраннинг ўзидан муайян иловани ишга тушириш анимацияси янгиланиб, энди унинг экрани янада силлиқ ва ўзига хос дизайнда.

 

3. Энди об-ҳаво электрон харитада акс этади
Операцион тизимдаги электрон карта иловаси янгиланиб, энди 3D Touch, яъни бармоқ зарбини тушунадиган махсус ишорани босиш орқали бирор манзилдаги об-ҳавони билиш, экраннинг ўнг томон қуйисида эса батафсил маълумотлар билан танишиш мумкин.

4. Apple ID профили
Apple созламаларида хавфсизликни таъминлаш бўйича янги бўлим пайдо бўлди. Apple ID номли қўшимча хавфсизлик хизмати фойдаланувчига кимдир унинг логин ва паролини ўзгартирган, билиб олган тақдирда ҳам, шахсий саҳифага фақатгина айфон эгасининг ўзининг киришини кафолатлайди. Яъни, бу орқали барча гаджетларнинг iCloud хизмати, тўловлар ҳақидаги маълумотлар, App Store маълумотлар ва бошқаларнинг ҳимояланганлик даражаси янада ошди.

5. iCloud учун янги бўлим
iOS 10.3’да iCloud’ хотирасининг тақсимотига оид маълумотлар билан батафсил танишиш мумкин бўлди (диаграммада фото, заҳира нусхалари, ҳужжат ва хатларнинг тақсимоти келтирилган). Шунингдек, бу ерда қайси иловага оид маълумотларни сақлашни ҳам белгилаш мумкин. Янги бўлимга кириш: Созламалар –> Apple ID –> iCloud.

6. Янги APFS файл тизими
iOS 10.3 тизимида Apple’нинг мобиль қурилмаси янги авлоддаги Apple File System (APFS) номли файл тизимига ўтади. Мазкур тизим компания томонидан “нол”дан бошлаб қурилган бўлиб, унда мобиль ва маълумотларни сақлаш қурилмаларидаги маълумотларни сақлаш мумкин. Бу тизим маълумотларни шифрлаб, ҳимоя қилади. Мазкур тизим маълумотлардан фойдаланишга оид маълумотларни қайд этиш, файлларни клонлаштириш каби бир қатор жиҳатларга эга. APFS тизимини iPhone ва iPad’га ўрнатиш мобиль аппаратининг фаолияти самарадорлигини оширади.

7. Виджетларнинг турли-туманлиги
Виджетлар саҳифасига қўшилган янги интераткив элементда охирги юкланган 4 та ёки 8 тагача аудиофайлларни кўриб бориш мумкин.

8. Эскирган иловалардан иборат янги бўлим

iOS 10.3’да компания 32 битли, яъни эскирган иловалар учун алоҳида бўлим ташкил қилган. Созламалар –> Қурилма тўғрисида –> Дастурлар. Apple’нинг огоҳлантиришича, мазкур иловалар iOS 11 тизимида ишламайди.

iOS 10.3’ни бевосита iPhone ва iPad’га ўрнатиш мумкин. Бунинг учун iOS созламаларига кириш ёки қурилмани iTunes’га улаш керак бўлади. Шунингдек, янги тизимни IPSW форматида қуйидаги линклар орқали юклаб олиш ва ўрнатиш мумкин.

iOS 10.3’ни iPhone ва iPad’ларнинг моделига кўра, юклаб олиш: