Micromax X1i: 3 карра арзон “ҳиндча Nokia 3310”

Micromax X1i: 3 карра арзон “ҳиндча Nokia 3310”

Ҳиндистоннинг маиший техника ва электроника воситалари ишлаб чиқарувчи Micromax компанияси X1i 2017 телефонини сотувга чиқарди. Ташқи кўринишидан машҳур Nokia 3310 телефонини эслатиб юборадиган мобил алоқа воситаси бозорда 20 доллардан сотилмоқда.

Micromax X1i алоқа воситаси ҳам Nokia 3310 каби 2.4 дюймли дисплейга эга. 2.4 дюймдаги пикселлар сиғими 320 x 240 белгига тенг. 2 та сим-картали телефон 2G алоқа тармоғида ишлайди. Смартфонга 0.8 мегапикселли орқа камера, 1300 мА соат сиғимли аккумулятор ўрнатилган.

Micromax X1i’нинг тезкор хотираси 32 мегабайт, доимий хотираси 8 гигабайт. Корпусда Micro USB порти мавжуд. Micromax X1i 2017 58 грамм тош босади. Эслатиб щтамиз, айи пайтда Nokia 3310 жаҳон бозорида 65 АҚШ долларидан сотувга чиқарилган.