Бир суткада бу смартфонга 300 мингта буюртма берилди

Бир суткада бу смартфонга 300 мингта буюртма берилди

Июнь ойи смартфон бозоридаги янгиликларга бой бўлади. OnePlus 5, Huawei P10, Honor 9 ва бошқа флагманлар бу ойда оммавий равишда савдога чиқарилади. Улар орасида Huawei тақдим қилган Honor 9 смартфони Huawei P10 флагманига хос илғор жиҳатлари, Honor 8’га хос дизайни ва қулай нархда экани билан ажралиб туради.

Honor 9 смартфонининг 5,15 дюймли (IPS матрица) Full HD дисплейи олд панелнинг 70 фоиз майдонини эгаллаган. Honor 9 ҳам қўш объективли бош камерага эга бўлган. Бу модуллардан бири 12, бошқаси 20 мегапикселли.

Аккумуляторнинг электр токи сиғими 3200 мА соат бўлиб, смартфон USB Type-C универсал порти ҳамда Super Charge 3.0 технологияси ёрдамида тезкор қувват олади. Яъни, 60 дақиқада қувватини 90 фоизга тўлдиради.

Honor 9 тўғрисида батафсил ўқинг.

Honor 9’нинг энг қуйи — 4/64 Гб хотирали талқини $338 доллардан сотувга чиқарилмоқда. Хитойда смартфонга аввалдан буюртма бериш жараёни бошлаб юборилган. Бир суткада 300 минг нафар хитойлик Honor 9 харид қилиш истагини билдириб, флагманга буюртма берган.

Смартфоннинг аппарат платформасига Huawei P10’даги каби, фирманинг шахсий 8 ядроли Kirin 960 чипсети ўрнатилган. Huawei процессори энг илғор Snapdragon 835’дан анча-мунча секин ишлайди, деб ўйлаганлар учун платформалар самарадорлигини баҳолайдиган Geekbench ресурсидан олинган қуйидаги натижаларни эълон қиламиз.

Кўп ядроли ишлашда

Бир ядроли ишлашда

Кўриб турганингиздек, Honor 9 гаджети самарадорликда Xiaomi Mi6 ва Samsung Galaxy S8’дан бир оз орқада бўлса ҳам, Sony Xperia XZ Premium ва LG G6 каби ўзидан 2 баробар қиммат гаджетларни ортда қолдирган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!