SanDisk янада тезкор, илғорроқ флешкани намойиш қилди

SanDisk янада тезкор, илғорроқ флешкани намойиш қилди

Маълумот ташувчи электрон қурилмалари билан машҳур SanDisk компанияси USB-C хотира карталарининг иккинчи авлодини намойиш қилди. Маълум бўлишича, янги USB-C ўзининг аввалги талқинига қараганда тезкор, инновацион ва ихчам.

128 ГБ маълумотни сиғдира оладиган SanDisk Ultra Dual Drive USB Type-C флешкасининг икки томонига USB-C ҳамда USB-A коннекторлари ўрнатилган. Флешка корпусидаги слайдерни тортиб, улардан фойдаланиш мумкин.

USB 3.1 стандартининг татбиқ этилиши натижасида SanDisk’нинг янги флешкасида ўзаро маълумот алмашиш тезлигини сониясига 150 Мб.ни ташкил этмоқда.

sandisk_ultra_usb-c_2_575px.0

Экспертлар USB-C стандартига эга флешкалардан яқин йилларда фойдаланиш тўхтамаслигини айтишмоқда.

Amazon интернет дўконида SanDisk Ultra Dual Drive USB Type-C инновацион флешкасининг 16 ГБ талқини $19.99 доллар, 32  ГБ талқини $29.99 доллар, 64  ГБ талқини $39.99 доллар, ҳамда 28  ГБ талқини $69.99 доллардан сотилмоқда.