HTC Desire 630 – замонавий дизайн, кучли коммуникация имкониятлари

HTC Desire 630 – замонавий дизайн, кучли коммуникация имкониятлари

Тайваннинг HTC компанияси 2016 йилнинг февраль ойида Барселонада ўтказилган MWC (Mobile World Congress) кўргазмасида  HTC Desire 630 номли замонавий янгиланган дизайн ва кучли коммуникация имкониятларига эга бўлган моделни тақдим қилган эди. Мазкур смартфон шу йилнинг март ойидан бошлаб жаҳоннинг кўплаб телефон бозорларида сотила бошлади. Жумладан, айни пайтда у Ўзбекистон бозорларида ҳам яхши харид қилинмоқда. Қуйида моделга тегишли имкониятлар, хусусиятлар, янгиликлар ҳақида сўз юритамиз.

Параметрлар:

Габаритлари 146,9 x 70,9 x 8,3 мм
Оғирлиги 140 грамм
Тармоқ 2G/2,5G – GSM/GPRS/EDGE: 850/900/1800/1900 МГц, 3G – UMTS: 850/900/2100 МГц, 3G – CDMA2000: 800 МГц (BC0) 1xEvDORev.A
Экран 5 дюйм, HD, Super LCD
Операцион тизим Android 6.0 Marshmallow (HTC Sense интерфейсида)
Камера 13 МП асосий, автофокус, BSI-сенсор, диафрагма f/2,2. HDR, 1080р аниқлигида видео ёзиш имконияти, олд камера – 5 МП (BSI-сенсор, диафрагма f/2,8)
Хотира Тезкор хотира – 2 ГБ, доимий хотира – 16 ГБ.
Процессор Qualcomm Snapdragon 400 (4 x 1,6 ГГц)
Оҳанг Hi-Res Audio, HTC BoomSound профиль (DolbyAudio 4 гарнитура учун)
Аккумулятор 2200 мА/ст
SIM-карта 2 та GSM (nano SIM)+СDMA
Коммуникация micro-USB 2.0, Bluetooth 4.1, Wi-Fi 802.11 b/g/n (2,4 МГц)
Сенсорлар яқинлик сенсори, ёруғлик сенсори, ҳаракат сенсори (G-сенсор)

Комплект

Смартфон ўрами, умуман олганда, бошқа  телефонлар комплектларидан катта фарқ қилмайди. Аммо унда иккита орқа панель ҳимоя чехоллари ҳам қўшимча тарзда тақдим этилган. Бу, албатта, харидорни смарфонга аксессуар сотиб олиш ташвишидан халос этади.

20140206_195003

Ўрамда телефон, 2 та орқа ҳимоя чехоли, зарядлаш қурилмаси, наушник, боғич, фойдаланиш йўриқномаси ва кафолат талони мавжуд.

20140206_195410

20140206_195124

Дизайн ва элементлар жойлашуви

Кўпчилик экспертлар MWC (Mobile World Congress) кўргазмасида HTC Desire 630 моделининг ўзгача, қулай ва замонавий дизайнга эга эканини таъкидлашган эди.  Чиндан ҳам смартфон дизайни устида тайванлик мутахассислар анча тер тўкишган. Смартфонни яратишда ишлаб чиқарувчи махсус яратилган форсункалар, турли босим созаламалари ва бўёқ вариантларидан фойдаланган. Бу эса телефоннинг ташқи кўринишини яхшилашда ўзининг самарасини бермай қолмаган. Аппарат корпуи пластик материалларидан тайёрланган. Енгил. Қиғиғи, бошқа маркадаги смартфонларга ўхшаб орқа панель пластикдан тайёрланган бўлса ҳам, у қўлда тоймайди.

20140206_094812  20140206_094759

Қувват ва овоз баландлигини созлайдиган тугмалар ўнг томонда жойлашган, micro-SD ва SIM-карта слотлари чап тарафдан ўрин олган.  SIM-карта слотлари бир-бирга яқин жойлашган, улардан фойдаланиш анча қулай.

20140206_094829

20140206_094855

20140206_095040  20140206_095214

Телефоннинг олд тарафида фронталь камера, гапириш ва эшитиш карнайлари жойланган. Орқа панелда эса 13 МПли асосий камера, чақноқ ва динамик ўрин олган. Компания логотипи олд панелнинг қуйи қисмида. Наушник уяси юқорида, зарядлаш уяси эса пастки қисмда жойлашган.

20140206_095120

Моделнинг эргономикаси яхши ишланган, фойдаланишда умуман ноқулайлик ҳис этилмайди. Смартфоннинг ўлчамлари, назаримда, ҳозирда саноатдаги энг оптимал кўрсаткичларга жавоб беради.

Дисплей

HTC Desire 630  – ўрта сегментдаги смартфон. Шунинг учун унинг техник параметрлари ҳам аппаратнинг таннархидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилган. Қурилма экрани камтаргина HD аниқлигида (720 x 1280 пиксель), Super LCD матрицасида ишлаб чиқилган. Катталиги – 5 дюйм.

Бир дюймда 294 та пиксель қамраб олинган. Бу кўрсаткич ўрта нархдаги смартфонлар учун кутилганидан ҳам яхши натижа.

Screenshot_20160911-151443 Screenshot_20160911-151452

Билдиришномалар панелидан экран ёрқинлигини созлаш мумкин. Тан олиш керак, LCD  матрицасидаги экранлар AMOLED каби рангларни янада аниқроқ ва ёрқинроқ акс эттира олмайди. Кучли ёртиилган шароитда (масалан, қуёшли кунда) моделда экран ёрқинлигини максимум даражага чиқариб фойдаланса бўлади.

Шунингдек, экрандаги қўринишни “HTC Темы” иловаси ёрдамида ўзгартирши имконияти ҳам мавжуд. Албатта, мавзуларни ташқи сервердан юклаб олиш керак бўлади. Аммо уларнинг ҳажми унча катта эмас, яхши тармоқ уланиши шароитида мавзуларни жуда тез юклаб олиш мумкин. Шу билан бирга, турли тасвирлардан ўзингизга тегишли шахсий мавзуни ҳам яратиш имконияти бор.

Screenshot_20160911-153157  Screenshot_20160911-153549

Экранни график калит, ПИН-код ва пароль ёрдамида блоклаш мумкин. Бармоқ изини таниш сканери татбиқ этилмаган.

Камера

HTC Desire 630 камералари ўртача нархдаги смартфонда кутиладиган техник параметрларга жавоб беради. . Асосий камера 13МП (диафрагма f/2,2), олд камера – 5 МП.  Қолаверса, ҳар иккала камерага (олд ва орқа) BSI-сенсор татбиқ этилганлиги сабабли HDR функциясидан фойдаланши мумкин. Бу эса кам ёритилган шароитларда ҳам сифатли тасвир олишга хизмат қилади.

Асосий камерада максимум 4224Х3136 пиксель аниқлигидаги расмларни олиш мумкин. Аммо бундай аниқликдаги расмда экран томонларининг нисбати 4:3 кўрсаткични ташкил этади, яъни айнан мана шу аниқликда олинган расмлар тўлиқ экран форматида бўлмайди. Тўлиқ форматдаги расмларни 10,0 МП аниқликда 16:9 нисбатда олиш мумкин.

Screenshot_20160911-155746 Screenshot_20160911-155509

Камераларда видео энг кўпи билан Full HD (1920X1080) аниқлигида ёзилади. Автопортрет, панорама режимлари кўзда тутилган. Овозли буйрйқлар ёрдамида тасвирга олиш мумкин.

Screenshot_20160911-160536 Screenshot_20160911-160643

Олд камерада ҳам автоселфи ва овозли селфи орқали экранга бармоқни теккизмасдан селфиларни олиш мумкин. Албатта, бу нарса селфига тушиш пайтида жуда қўл келади. Шунингдек, “тезкор макияж” функцияси тери рангини ўзгаришга ёрдам беради.

Қуйида HTC Desire 630 камераларида олинган тасвир намуналари келтирилган.

Коммуникация имкониятлари

HTC Desire 630 смартфонидаги коммуникация имкониятлари чиндан ҳам кишининг диққатини тортмай қўймайди. Айниқса, Ўзбекистон шароитида ушбу телефондан фойдаланиш абонентга бир қатор қулайликларни тақдим этади. Чунки смартфон нафақат икки SIM-картага мўлжалланган слот билан “қуролланган”, балки унда CDMA тармоқ стандартидаги алоқа имконияти ҳам кўзда тутилган. Оддийроқ қилиб тушунтирадиган бўлсак, сиз бир вақтнинг ўзида ҳам GSM (Ucell, UMS, Beeline, UzMobile), ҳам CDMA (Perfectum Mobile, UzMobile) тармоғига уланишингиз мумкин. Бу, айниқса, кўп саёҳат қиладиган ва барқарор тармоқ уланишига муҳтож бўлган кишиларга жуда қулай.

Screenshot_20160911-220322 Screenshot_20160911-220354

Афсуски, қурилма 4G (LTE) режимда ишлай олмайди. Аммо бу нарса Ўзбекистон шароитида катта аҳамиятга эга эмас. Сабаби айни пайтда, агар адашмасам, фақат Тошкент шаҳрида ва Самарқанд шаҳрининг маълум жойлари 4G (LTE) тармоқ билан қопланган. Қолган ҳудудларда асосан 2G/3G тармоқ ишлайди. Агар фойдаланувчи тезкор мобил интернетдан фаол фойдаланса ва у 4G (LTE) қоплами эга бўлган ҳудудда истиқомат қилса, бу телефон унинг талабларига мос келмаслиги мумкин. Бироқ 5 кунлик фойдаланиш давомида телефонда тармоқ билан муаммолар кузатилмади. HTC Desire 630 2G ва 3G стандартларида қониқарли даражада ишлайди. Энг муҳими сиз яшаётган манзилда тармоқ яхши созланган бўлса кифоя.

Бундан ташқари, қурилмада micro-USB 2.0, Bluetooth 4.1, Wi-Fi 802.11 b/g/n (2,4 МГц) стандартлари ҳам қўллаб-қувватланади.

Телефонни DLNA стандарти орқали бошқа маиший техника турларига улаш мумкин. Аммо, тан олши зарур, бундай технологиядан бизда кўпчилик фойдаланмайди. NFC-тегнинг йўқлиги моделнинг камчиликларидан саналади.

Дастур ва ишлаш сифати

Модель Android 6.0 Marshmallow (HTC Sense интерфейсида) версиясида ишлайди. Android 6.0 Marshmallow бугунги кунда жаҳон бозоридаги энг сўнгги дастур версияси ҳисобланади. Android 7.0 Nougat чиқарилганига ҳали кўп бўлмади.

Смартфонга Qualcomm Snapdragon 400 (4 x 1,6 ГГц) процессори ўрнатилган. Qualcomm компаниясига тегишли чиплар ўзининг самарадорлиги ва ишлаш сифати билан ажралиб туради. Шунинг учун телефоннинг бу кўрсаткичига шубҳа билдирмаслик мумкин.

HTC Desire 630 Antutu ва Geekbench каби бенчмаркларда юқори кўрсаткичларни қайд этмаган. Баъзи ишлаш соҳаларида Хитойнинг Xiaomi Redmi Note3, Lenovo ZUK Z1 моделлари ундан илгарилаб кетган. Аммо бу нарса, фақат телефоннинг техник параметрларини ўлчайдиган кўрчаткич, холос. Аслида телефонга процессорга унинг ишлаш имкониятларидан келиб чиқиб ўрнатилади.

Шу ўринда моделнинг аудио билан боғлиқ имкониятларига ҳақида бир-икки оғиз сўз. HTC Desire 630 сифатли аудио чиқариш тизими билан таъминланган. Смартфон оддий СD форматга қараганда 4 марта аниқроқ оҳангни тақдим қиладиган 24-битли Hi-Res Audio стандартига эга. Шу билан бир қаторда фақат наушниклар ёрдамида таъминланадиган HTC BoomSound профили DolbyAudio 4 форматида ҳам ишлай олади.

Screenshot_20160911-230257  Screenshot_20160911-230840

Телефон айни пайтда саноатда мавжуд бўлган энг охирги версиялардан бирида ишлаганлиги боис умуман қотмайди, буйруқлар яхши жавоб қайтаради. Албатта, ҳар қандай смартфонда бўлганидек, HTC Desire 630 дастурини ўз вақтида янгилашни тавсия қилинади.

Аккумулятор

Смартфоннинг батареяси 2200 мА/ст қувватга эга. Айтиш керак, бу борада модель жуда ҳам юқори кўрсаткичларга эга эмас. 3G тармоқ, интернет ва қўнғироқлар фаол бўлган ҳолатда ўртача фойдаланганда,  HTC Desire 630 аккумуляторининг заряди бир кунга етади.

Screenshot_20160911-232345 Screenshot_20160911-232308

Шунингдек, телефонда қувватни стандарт ва максимум тежаш режимлари ҳам кўзда тутилган. Албатта, бу қувватни оптималлаштириш ва заряд кам қолган ҳолатларда телефон аккумуляторининг “умрини чўзишга” ёрдам беради. Аммо максималь қувватни тежаш режимида фақат чекланган иловалардан фойдаланиш мумкин. Бошқа моделлар билан солиштирганда, HTC Desire 630 моделида ультра қувват тежаш режимида фақат олдиндан ўрнатилган дастурлардан фойданилади, қўшимча иловаларни қўшиш имконияти мавжуд эмас.

Хулоса

HTC Desire 630 дизайн ва коммуникация самарадорлиги бўйича яхши смартфон. Айниқса, унда сифатли аудио чиқариш имкониятларига катта эътибор берилган. Шунингдек, аппаратда бир вақтнинг ўзида ҳам GSM, ҳам CDMA стандартларидан фойдаланиш кўпчиликка қўл келиши табиий. Бунинг устига иккита SIM-карта қўллаб-қувватланади.

Моделдаги камчиликлар қаторига NFC-моделнинг йўқлиги, 4G стандартнинг қўллаб қувватланмаслиги, батареянинг бироз кучсизлиги ва экран ёрқинлигининг автоматик созланмаслигини киритиш мумкин.

Баъзи манбаларда смартфонда бармоқ изи сканерининг йўқлиги ҳам эслаб ўтилган. Бироқ бундай нархда таклиф этиладиган телефондан бу каби имкониятни талаб этиш тўғри эмас.

Хулоса қилиб айтганда, моделда катта имкониятлар кўзда тутилган. Ўз нархи ва сегментида қониқарли техник параметрларга эга. Бироқ камчиликлар ҳам йўқ эмас.

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

bmbox.com $150 Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!