16 ГБлик iPhone 5c’ни энди 32 ГБлигига бепул алмаштириш мумкин

  •   DiMaX
  •  1329
  •  07.02.2018 13:03

16 ГБлик iPhone 5c’ни энди 32 ГБлигига бепул алмаштириш мумкин

Apple компанияси яқинда iPhone 6 Plus смартфонини янги моделларга алмаштириб бериш дастурини эълон қилганди. Бу эски айфонларнинг аккумуляторини алмаштиришдаги муаммолар билан боғлиқ – ҳозирда аввалги моделлар учун батареялар ишлаб чиқарилмаяпти.

ЎҚИНГ: iPhone 6 Plus'ни янги айфонлардан бирига бепул алмаштириш мумкин бўлди

Куни кеча маълум бўлишича, купертинолик гигант ўзининг яна бир модели билан боғлиқ «имтиёзли» алмаштириш дастурини ҳам йўлга қўйган. Яъни, ички хотираси ҳажми 16 гигабайтни ташкил этувчи iPhone 5c смартфонида бирор муаммо юзага келсаю, уни созлаш имкони бўлмаса, Apple бу айфонни 32 гигабайтлик талқинига бепул алмаштириб беради. Бундай йўл тутилишига сабаб – корпорация қўлида 16 гигабайтлик флеш-хотирали iPhone 5c  қолмаганидир.

Айтиш керакки, ушбу модел 2013 йили чиқарилган, 2016 йили эса уни ишлаб чиқариш тўхтатилган эди. Apple’да ҳалиям алмаштириш учун 32 гигабайтлик iPhone 5c моделлари борлиги қизиқ.

Дарвоқе, купертинолик гигант йўлга қўйган ушбу бепул алмаштириш дастурлари АҚШдаги харидорлар учунгина амал қилади.

ЎҚИНГ: Энг бенуқсон iPhone модели аниқланди ва бу...

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!