Kingston 256 ГБли microSDXC Class 10 хотира картасини чиқарди
АҚШнинг Kingston компанияси янги турдаги 256 гигабайтли microSDXC Class 10 UHS-I хотира картасини тайёрлади. Қурилманинг габаритлари 11 х 15 х 1 мм, у сувдан IPX7 стандарти бўйича ҳимояланган.
Ferra сайтининг маълум қилишича, microSDXC-карта турли об-ҳаво шароитларида ҳам ишлаши мумкин (Цельсий бўйича -25 совуқ ва +85 иссиққача). Бундан ташқари, хотира картаси жуда кучли бўлмаган зарба ва тебранишларга чидамли. Бундай хусусият, айниқса, аэропортларда қўл келади.
Маълумотни ёзиш тезлиги 10 МБ/сониядан бошланади, ўқиш тезлиги эса сониясига 45 МБни ташкил қилади. Қурилма Class 10 таснифига кирганлиги учун унга муддатсиз кафолат хизмати кўрсатилиши маълум қилинган.
Ҳозирча хотира картасининг нархи ҳақида маълумот берилмаган.