Onda иккита операцион тизимда ишлайдиган планшет чиқарди
Onda компанияси V10 маркасидаги 10,1 дюймли сенсорли экран билан жиҳозланган гибрид планшетни намойиш қилди, деб хабар бермоқда 3D News.
Планшетга иккита 64-битли Cortex-A72 ва Cortex-A53 чипларидан ташкил топган MediaTek MT8173 процессори ўрнатилган. Такт частотаси 2,0 ГГц. Графикани magination PowerVR GX6250 контроллери орқали қайта ишланади, оператив хотира сиғими – 4 ГБ, унда Wi-Fi 802.11ac ва Bluetooth 4.0 интерфейслари, GPS, 8/2 МПли камералар кўзда тутилган.
Қурилманинг доимий хотираси 64 ГБ. microSD учун қўшимча слот мавжуд. Батареясининг сиғими – 6600 мА/соатдан иборат.
Планшет Android 6.0 ва Phoenix OS платформаларида ишлай олади. Идентификация учун марказий тугмага созланган дактилоскопик сенсор жавоб беради. Қурилманинг нархи ҳозирча маълум қилинмаган.