SanDisk янада тезкор, илғорроқ флешкани намойиш қилди
Маълумот ташувчи электрон қурилмалари билан машҳур SanDisk компанияси USB-C хотира карталарининг иккинчи авлодини намойиш қилди. Маълум бўлишича, янги USB-C ўзининг аввалги талқинига қараганда тезкор, инновацион ва ихчам.
128 ГБ маълумотни сиғдира оладиган SanDisk Ultra Dual Drive USB Type-C флешкасининг икки томонига USB-C ҳамда USB-A коннекторлари ўрнатилган. Флешка корпусидаги слайдерни тортиб, улардан фойдаланиш мумкин.
USB 3.1 стандартининг татбиқ этилиши натижасида SanDisk’нинг янги флешкасида ўзаро маълумот алмашиш тезлигини сониясига 150 Мб.ни ташкил этмоқда.
Экспертлар USB-C стандартига эга флешкалардан яқин йилларда фойдаланиш тўхтамаслигини айтишмоқда.
Amazon интернет дўконида SanDisk Ultra Dual Drive USB Type-C инновацион флешкасининг 16 ГБ талқини $19.99 доллар, 32 ГБ талқини $29.99 доллар, 64 ГБ талқини $39.99 доллар, ҳамда 28 ГБ талқини $69.99 доллардан сотилмоқда.