«Thunderbird» дастурида uMail.uz почтасини созлаш

«Thunderbird» дастурида uMail.uz почтасини созлаш

Маълумки, uMail.uz почта қутисидан веб интерфейсдан ташқари турли хилдаги почта мижози дастурлари орқали ҳам фойдаланиш мумкин. Ушбу мақолада машҳур Mozilla Thunderbird почта мижози дастури орқали uMail.uz почтасидан фойдаланиш бўйича қўлланма билан танишасиз.

1. Thunderbird дастурини ишга туширамиз ва бош саҳифада жойлашган «Электронная почта» ҳаволасига ўтамиз.

09.05

09.05-2

Белгиланган майдонларнинг барчаси тўлдирилади. «Парол» майдонида ID.UZ тизимидаги парол эмас, балки uMail.uz почтангиз учун фойдаланиладиган паролни киритиш лозим. Агарда сиз уни унутган бўлсангиз, uMail.uz почтасининг эски талқини орқали (авторизациядан ўтганингиздан сўнг) почта паролини ўзгартиришингиз мумкин.

09.05-3

11-05-2

Шундан сўнг, бироз кутамиз, агарда барча майдонлар тўғри тўлдирилган бўлса, сизнинг электрон почта манзилингиз дастурнинг чап қисмида акс этади ва почтадан фойдаланишингиз мумкин бўлади.
uMail.uz почтасини бошқа турдаги почта мижози дастурларида созлаш бўйича қўлланмалар билан uMail.uz’нинг «Қўлланмалар» саҳифасида танишишингиз мумкин.

Еслатиб ўтамиз, почта мижози дастурларидан фойдаланишда уларнинг сўнгги талқинларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Чунки почта мижози дастурларининг сўнгги талқинларида аввалги талқинларда мавжуд бўлган хатоликлар, хавфсизлик борасидаги муаммолар бартараф этилади ҳамда фойдаланишда қулайликлар яратадиган имкониятлар киритиб борилади.

Манба: Soft.zn.uz

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!