iPhone XS Max’да яна ишкал: динамикда ҳам дард бор экан! (+видео)

Қурилмани ўчириб-ёқишда ҳам динамик вақтинчалик тузалиб, сўнг яна ишкал қилишни бошлаяпти экан. Шунга қараганда, мазкур муаммонинг сабаби дастурий таъминотга бориб тақалади.

LG Watch W7 – битта қувват билан 100 кунгача ишловчи гибрид смарт-соат!

LG Watch W7 корпуси IP68 стандартига кўра сув ва чангдан муҳофазаланган. Тўлақонли Wear OS элементлари 1,2 дюймлик дисплейда акс этиб туради, унинг устида эса механик соатлардагидек миллар айланади.

Xiaomi тунда портлаган смартфон ўрнига янгисини бериб, ҳодиса сабабини расман изоҳлади

Бу – Xiaomi смартфонларида портлаш қайд этилган биринчи ҳолатдир. Аммо компания воқеага бефарқ бўлмасдан, сабабиниям аниқлаб, фойдаланувчининг телефонини худди шундай яп-янгисига алмаштириб берди.

«Mobicon 2018» конференциясида машҳур ўзбек блогерлари қатнашади

«Mobicon 2018» конференцияси, анъаналарга содиқ қолган ҳолда, фақат бир кун – 11 октябрда «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида ўтказилади. Тингловчи сифатида иштирок этиш – бепул.

Google арзон мини-смартфон ҳам тақдим этяпти

Google ўзининг Instagram-саҳифасида ҳазилнамо бир сурат эълон қилганди. Расмда тўртта смартфон макети тасвирланган бўлиб, улардан бирининг ўлчами брелок ҳажмича келади.

Facebook сизни энди Instagram орқали ҳам кузатади!

Янги опция фойдаланувчини «Facebook маҳсулотлари, жумладан Instagram ва Messenger орқали» кузатишга имкон беради. Смартфонда бу иловалар фон режимида ёки ҳатто ёпиқ бўлса ҳам бу функция ишлаб туради!

Samsung энг зўр Fortnite ўйинчиларига Galaxy Note 9 ҳадя этяпти! (+видео)

Геймерларга совғани худди ўша ўйин услубидаги яшикда элтиб беришмоқда. Унинг ичида смартфондан ташқари, ўйиндаги ўз аватари тасвири туширилган постерлар ва ўйинга мансуб турли предметлар ҳам бор.

Ноябрнинг охиригача бешта Nokia смартфони Android 9 Pie’гача янгиланади

Nokia ўз смартфонларини ҳеч бир график қобиқсиз, «тоза» Android билан чиқараётгани боис улар операцион тизимнинг янги талқинларини бошқа компаниялар маҳсулотларидан олдин, биринчилар қаторида олади.

Windows 10 янгиланди, аммо уни ўрнатманг – файлларингизни ўчириб юборади!

Энг ёмони – бу муаммо кўпинча айнан стандарт «Documents» жилдида учрамоқда. Айримларда эса ҳатто операцион тизим ўрнатилган дискдаги барча жилд файллар ўчиб кетиб, фақат тизим файлларигина қолган.

iPhone XS ва XS Max эгалари яна бир муаммога дуч келишди

Apple расмий техник қўллаб-қувватлаш форумида ёзишларича, iPhone XS ҳамда XS Max смартфонларининг айрим аксессуарлар билан Bluetooth-уланмасида узилишлар юз бераётир.

Samsung Хитойга ҳужумга ўтди: 14 та янги моделда смартфон, яна Xiaomi ҳамкорининг заводида!

Samsung келаси йилнинг ўзидаёқ Хитойда жами 14 та янги моделда смартфонлар тақдим этади. Улар, биринчи ўринда маҳаллий бозорга, айримлари эса дунё бозорига ҳам чиқарилади.

Ўзбекистонда илк бор краудфандинг платформаси – Mfond.uz ишга туширилди

Mfond ҳомийлик платформаси орқали ҳомийлар, ота-оналар, чет элда яшовчи ватандошларимиз, шу жумладан, мактабнинг собиқ ўқувчилари мактабларга ҳомийлик қилишлари мумкин.

Terashop.uz – Ўзбекистонда криптовалютада савдо қилаётган илк интернет-дўкон!

Ўзбекистон бўйича етказиб бериш хизматига эга бўлган, ҳамёнбоп харидлар майдони – Terashop.Uz интернет-дўкони Мangu рақамли валютаси билан савдо қила бошлаган илк онлайн савдо платформаси бўлди.

Youtube’нинг Ўзбекистондаги фаолияти тикланди

«Downdetector» сайтининг маълумот беришича, YouTube носозлик туфайли асосан Ўзбекистонда ишламай қолган, шунингдек, Европа ва АҚШда ҳам носозлик кузатилган.

Антиқа рейтинг: ҳалокатли селфилар бўйича кимлар етакчи?

Селфи оламан деб жон берганларнинг 72 фоизини айнан эркаклар ташкил этади. Ҳолбуки, селфини аёллар кўпроқ яхши кўришади.

iPhone XS Max камерасига DxOMark баҳо берди: «Яхши, лекин энг зўри барибир бошқа!»

Мутахассислар iPhone XS Max камерасининг автофокусини юксак баҳолашди. Аммо кенг кўламли суратда деталларнинг ўта аниқ чиқмаслигини, фоточақноқ ёрдамида туширилган расмлар зўр эмаслигини таъкидлашди.

Terashop.uz’да ноутбуклар нархлари (2018 йил 4 октябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Буюртма Тошкент шаҳри бўйича 12 иш соати, вилоятларга эса икки иш кунида етиб боради! Terashop.uz’да қулай тўлов шакллари (нақд пул, терминал ва Payme тизими орқали электрон тўловлар) жорий этилган.

Беш камерали LG V40 ThinQ тақдим этилди: 900 долларлик мустаҳкам смартфон!

LG V40 ThinQ камерофони яна IP68 стандарти бўйича ҳимояланган. Бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас: у MIL-STD-810G ҳарбий стандарти сертификатига ҳам эга!

Samsung буклама смартфонини Galaxy S9 прошивкаси «сотиб қўйди»!

Galaxy X (ёки Galaxy F) модели тарзида тақдим этиладиган қайишқоқ дисплейли буклама смартфон ноябрда тақдим этилиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда инновацион ғоялар учун кўкрак нишони таъсис этилди

Мазкур кўкрак нишони билан мукофотлаш Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан амалга оширилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш