2016 йилда Хитойда 3D-принтерлар сотилиши икки баробарга ортади

2016 йилда Хитойда 3D-принтерлар сотилиши икки баробарга ортади

Gartner таҳлилий компанияси башоратига кўра, келгуси йилларда 3D-принтерларнинг иш унумдорлиги ортади, янги функциялар қўшилади, нархи эса пастламайди.

Ўтаётган йилда Хитойда 77 минг 3D-принтер сотилди. Бу ўтган йилги савдонинг 226 фоизи деганидир. Таҳлилий ҳужжатда келгуси йили 3D-принтерлар бозори янада қизиб, 160 минг дона сотилиши башорат қилинади.

Сотилган 3D-принтерлар сони бўйича янаги йили Хитой АҚШдан ўзиб кетади, аммо нарх борасида устунлик ҳануз АҚШда қолади, дейди таҳлилчилардан бири.

Унинг айтишича, хитойликлар 5 минг доллардан қиммат турмайдиган 3D-принтерларни афзал билишади. Америкаликлар эса сифатли ва илғор технологияларга иштиёқ билдиради.

Таҳлилда 2020 йилга бориб Хитойда 440 мингдан ортиқ 3D-принтерлар сотилиши айтилган. Бунга сабаб ишлаб чиқаришнинг такомиллаштирилишидир.

Ҳозирги вақтда 3D-принтерлар аэрокосмик, тиббий ва автомобилсозлик соҳаларида қўл келмоқда. Йилдан йилга бу дастгоҳ қурилиш, пазандалик, мусиқа асбоблари ишлаб чиқариш сингари соҳаларга кириб бормоқда.

Қуйидаги видеороликда 3D-принтер ёрдамида деталь ясалишини томоша қилинг

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!