2017 йилда Beeline Тошкент вилоятида 3G таянч станцияларининг сонини 20 фоизга кўпайтирди

2017 йилда Beeline Тошкент вилоятида 3G таянч станцияларининг сонини 20 фоизга кўпайтирди

Beeline Тошкент вилоятида 3G тармоғининг қопламини кенгайтиришда давом этмоқда. Янги таянч станциялари Чирчиқ, шунингдек, Охангарон, Қибрай ва Юқори-Чирчиқ туманларида ишга туширилди.

Аҳоли сони кам бўлган ва олисда жойлашган аҳоли пунктларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундай жойларда симли интернетга уланишнинг иложи йўқ, шунинг учун юқори тезликдаги мобил интернетига уланиш абонентлар учун жуда муҳим. 2017 йил давомида 3G технологиясида ишлайдиган таянч станцияларининг сони 20 фоизга ошди. Янги таянч станциялари Қорахитой, Оқ-овул, Ором ва Салар қишлоқларида, шунингдек, Чирчиқ шаҳрининг Темирйўлчилар кўчалари бўйлаб ишга туширилди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!