2017 йилнинг энг аҳмоқона пароллари эълон қилинди

  •   DiMaX
  •  2092
  •  20.12.2017 18:36

2017 йилнинг энг аҳмоқона пароллари эълон қилинди

SplashData компанияси ҳар йилнинг сўнгида энг ёмон, яъни бузиш осон бўлган пароллар рўйхатини эълон қилиб келаётир. Бу рўйхатни тузиш учун улар йил мобайнида турли хакерлар томонидан бузилган беш миллиондан ортиқ пароллар базасини кўриб чиқишади.

ЎҚИНГ: Аккаунтингизни бузиб киришдан сақлаш усуллари

Аниқланишича, ҳамма жойда тизимлар мураккаб парол тузишни тавсия этишларига қарамасдан, фойдаланувчилар барибир ўзларининг ҳар хил аккаунтларига «123456» ёки «Password» сингари аҳмоқона пароллар қўйишда давом этмоқдалар. Айнан шу икки вариант 2017 йилнинг энг ёмон пароллари сифатида эълон қилинди.

ЎҚИНГ: Хакерлар ўғирлаган пароллар орасида менинг паролим бор-йўқлигини қандай аниқлаш мумкин?

Шунингдек, энг кенг тарқалган аҳмоқона пароллар рўйхатининг юқори поғоналарида мана бу пароллар ҳам бор: «12345678», «qwerty», «12345», «123456789», «letmein», «1234567», «football» ҳамда «iloveyou». Бу паролларнинг барчасини бузиш қанчалар осон бўлса ҳам, кўпчилик фойдаланувчилар уларни фаол тарзда қўллаб келишмоқда. SplashData мутахассислари энг ёмон пароллар рейтингини уларнинг айнан кўп ишлатилиш даражасига қараб тузишган.

SplashData экспертларининг таъкидлашларича, бузилган аккаунтлар сони 2017 йилда аввалги йилдагига нисбатан камайган эмас.

ЎҚИНГ: Турли браузерларда сақланган паролларни кўриш йўллари

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!