Турли браузерларда сақланган паролларни кўриш йўллари

  •   DiMaX
  •  3910
  •  12.12.2017 16:20

Турли браузерларда сақланган паролларни кўриш йўллари

Одатда бирор сайтдаги аккаунтингизга кирганингизда, ундаги паролингизни сақлаб қўйиш учун браузер рухсат сўрайди ва рухсат берсангиз сақлаб қўяди. Бу – кейинги гал киганингизда паролни қайтадан териб юрмаслигингиз учун жорий этилган функция бўлиб, уни парол сақламайдиган қилиб созлаш ҳам мумкин. Лекин, агар бу қурилмангизда ўша сайтларга бегоналар кирмайдиган бўлса, сақланиб туравергани яхши.

ЎҚИНГ: Браузернинг паролни сақлаш таклифини ўчириб қўямиз

Браузерлар паролларни сақлаб қўйганининг яна бир ижобий жиҳати шундан иборатки, кам кириладиган сайтлардаги паролингизни унутиб қўйсангиз, ўша ердан кўриб олишингиз имкони бўлади. Бунинг учун пароллар сақланадиган махсус бўлимга ҳар бир браузерда тегишли тугмачалар кетма-кетлиги орқали кириб борасиз. Зарур бўлса, ўша ерда уларни браузер хотирасидан ўчиришингиз ҳам мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Аккаунтингизни бузиб киришдан сақлаш усуллари

Энг оммабоп браузерлардан бўлмиш Chrome, Firefox, «Яндекс.Браузер», Opera, Safari, Edge ва Internet Explorer кабиларнинг мобил ва десктоп иловаларида буни амалга ошириш йўлларини кўриб чиқамиз. Ҳар бир браузернинг турли операцион тизимлардаги версияларида паролларни кўриш йўллари қуйида тегишли тугмачаларининг кетма-кетлиги билан кўрсатиб берилган.

Google Chrome

Windows: браузер менюси → «Созламалар» («Настройки») → «Қўшимча» («Дополнительные») → «Пароллар ва шакллар» («Пароли и формы») → «Настроить».

macOS: Chrome → «Созламалар» («Настройки») → «Қўшимча» («Дополнительные») → «Пароллар ва шакллар» («Пароли и формы») → «Созлаш» («Настроить»).

Android: браузер менюси → «Созламалар» («Настройки») → «Асосийлари» («Основные») → «Паролларнинг сақланиши» («Сохранение паролей»).

iOS: браузер менюси → «Созламалар» («Настройки») → «Асосийлари» («Основные») → «Сақланган пароллар» («Сохр. пароли»).

Mozilla Firefox

Windows: браузер менюси → «Созламалар» («Настройки») → «Махфийлик ва ҳимоя» («Приватность и защита») → «Браузер махфийлиги» («Приватность браузера») → «Сақланган логинлар» («Сохранённые логины»).

macOS: Firefox → «Созламалар» («Настройки») → «Махфийлик ва ҳимоя» («Приватность и защита») → «Браузер махфийлиги» («Приватность браузера») → «Сақланган логинлар» («Сохранённые логины»).

Android: браузер менюси → «Параметрлар» («Параметры») → «Махфийлик» («Приватность») → «Логинлар» («Логины») → «Логинларни бошқариш» («Управление логинами»).

iOS: браузер менюси → «Параметрлар» («Параметры») → «Махфийлик» («Приватность») → «Логинлар» («Логины»).

«Яндекс.Браузер»

Windows: браузер менюси → «Созламалар» («Настройки») → «Қўшимча созламаларни кўрсатиш» («Показать дополнительные настройки») → «Пароллар ва шакллар» («Пароли и формы») → «Управление паролями».

macOS: Yandex → «Созламалар» («Настройки») → «Қўшимча созламаларни кўрсатиш» («Показать дополнительные настройки») → «Пароллар ва шакллар» («Пароли и формы») → «Паролларни бошқариш» («Управление паролями»).

«Яндекс.Браузер»нинг Android ҳамда iOS иловаларида паролларни кўриш имкони йўқ.

Opera

Windows: браузер менюси → «Созламалар» («Настройки») → «Хавфсизлик» («Безопасность») → «Пароллар» («Пароли») → «Барча паролларни кўрсатиш» («Показать все пароли»).

macOS: Opera → «Созламалар» («Настройки») → «Хавфсизлик» («Безопасность») → «Пароллар» («Пароли») → «Барча паролларни кўрсатиш» («Показать все пароли»).

Opera’нинг Android ҳамда iOS иловаларида паролларни кўриш имкони йўқ.

Safari

macOS: Safari → «Созламалар» («Настройки») → «Пароллар» («Пароли»).

iOS: тизим созламалари → «Рўйхат қайдлари ва пароллар» («Учётные записи и пароли») → «Дастурлар ва сайтларнинг пароллари» («Пароли программ и сайтов»).

Edge

Windows: браузер менюси → «Параметрлар» («Параметры») → «Қўшимча параметрларни кўрсатиш» («Просмотреть доп. параметры») → «Махфийлик ва хизматлар» («Конфиденциальность и службы») → «Паролларни бошқариш» («Управление паролями»).

Android: браузер менюси → Settings → Basic → Save passwords.

Internet Explorer

Windows: браузер менюси → «Браузер хусусиятлари» («Свойства браузера») → «Таркиби» («Содержание») → «Параметрлар» («Параметры») → «Автоматик тўлдиришдан фойдаланиш» («Использовать автозаполнение для») → «Паролларни бошқариш» («Управление паролями»).

Шу тариқа, ўзингиз фойдаланаётган браузердаги тугмачалар кетма-кетлиги орқали кириб, унда сақланган паролларингизни кўришингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Wi-Fi тармоғи паролини билишнинг 5 усули

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.