3-авлод Apple Watch'лари инновацион жиҳатга эга бўлади

3-авлод Apple Watch'лари инновацион жиҳатга эга бўлади

Apple компанияси жорий йилда янги авлод Apple Watch "ақлли соат"ларини намойиш қилишни режа қилмоқда. Бу соатларнинг ўзига хослиги -- улар тўғридан-тўғри мобил алоқа тармоқларига уланади. Яъни, энди бу соатларда алоқага чиқиш учун уларни iPhone флагманига улашга эҳтиёж қолмайди. Бу хабарни Bloomberg нашри ишончли манбаасига асосланиб тарқатмоқда.

Компаниянинг ҳозирги смарт-вотчлари мусиқани олиб узатиш, харитани юклаб олиш ёки хабар узатишда iPhone билан симсиз уланишига тўғри келади.


Susquehanna Financial Group таҳлилчиси Кристофер Ролланд (Christopher Rolland) ҳам бир муддат аввал Apple Watch'нинг SIM-картани, шунингдек, AirPods симсиз аудио-қулоқчинларини қўллаб-қувватлашини маълум қилган.

"Ақлли соат"да LTE чипининг бўлиши унга мустақил равишда алоқа тармоғига уланиш ва смартфонсиз ҳам керакли взазифани амалга ошириш имконини беради. Мисол учун, фойдаланувчи янги қўшиқларни интернетдан мустақил юклаб олиши, онлайн иловани соатнинг ўзидан очиши мумкин бўлади.

LTE-модемларни Apple'га Qualcomm эмас, Intel компанияси етказиб беради. Соатларнинг мобил алоқа тармоғига бевосита уланиши уларнинг ишлаш самарадорлигини, қувватининг узоққа етишини таъминлайди.

Маълумотларга кўра, 3-авлод Apple Watch гаджетлари янги iPhone флагмани билан бирга, сентябрда тақдим қилинади ва куздан сотувга чиқади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.